UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Esports World Cup Chess. Бироздан сўнг Нодирбек ва Жавоҳир сўнгги имкониятдан фойдаланади, рақиблар маълум 0 15:03"Хамзатдан қочиш керак эмас". UFC собиқ чемпиони Дю Плессига маслаҳат берди 0 14:41Esports World Cup Chess. Абдусатторов Магнус Карслен, Синдаров Ҳикару Накамурага қарши ўйнади 0 14:20"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди (ФОТО) 0 13:59Теннисчиларимизнинг омадсизликлари давом этди 0 13:35Ҳафта якунида ўтказиладиган UFC Vegas 108 турнирининг тўлиқ карди билан танишинг 0 13:14Адҳам Икрамов, Отабек Умаров ва Ойбек Касимов Сингапурда WADA Президенти билан учрашди 0 12:53Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди 0 12:32Австралиядаги UFC турнири учун Гусковнинг вазнидаги рейтинг жанги қўшилди 0 12:10U-19 волейбол терма жамоамиз бугун ЖЧ нимчорак финалида ўйнайди, рақиб — Италия 0 11:49Хирн: "Жошуа декабрь ойида жанг қилади, лекин рақиб Жейк Пол бўлса..." 0 11:28Сон Хён Мин фаолиятини АҚШда давом эттиришга яқин 0 11:07U-17 ЖЧ. Юнон-рум курашчиларимиз мусобақани иккита олтин медаль билан бошлашди 0 10:46UFC рейтинги янгиланди: Богдан Гусков нечанчи ўринга кўтарилди? 0 10:25Тошкент илк бор сузиш бўйича Жаҳон кубоги босқичини қабул қилади 0

26 июл 15:18
Янгиликлар

Токио-2020

Ўзбекистон Олимпия ўйинларида: 2004 йил

Риода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинлари бошланишига оз вақт қолмоқда.


Шу муносабат билан ватанимиз спортчиларининг бугунги кунгача бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларидаги иштироклари ҳақида қисқача маълумот беришни бошлаган эдик.

Бунгача 1996 ҳамда 2000 йилларда бўлиб ўтган Олимпиадаларда Ўзбекистон терма жамоаси спортчиларининг иштироклари ҳақида маълумотлар тақдим этгандик. Бугун Афина-2004 ўйинлари ҳақида гаплашамиз.

2004 йилги Олимпиада ўйинлари 13-29 август кунлари Греция пойтахти Афинада бўлиб ўтган. Ушбу мусобақада 70 нафар спортчи (52 нафар эркак, 18 нафар аёл) Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган.

Ҳамюртларимиз иштирок этган спорт турлари:

Енгил атлетика
Бокс
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш
Велопойга
Гимнастика
Дзюдо
Ўқ отиш
Сузиш
Стол теннис
Таэквондо
Оғир атлетика
Кураш

Олимпиада очилишида дзюдочимиз Абдулла Тангриев байроқдоримиз бўлган.



Ушбу Олимпиадада ҳамюртларимиз 5 та медални қўлга киритишга муваффақ бўлганлар. Улар:

Артур Таймазов - олтин (кураш)
Александр Докторашвили - олтин (кураш)
Магомед Ибрагимов - кумуш (кураш)
Баҳодир Султонов - бронза (бокс)
Ўткирбек Ҳайдаров - бронза (бокс)



Ушбу Олимпиадада шунингдек Оксана Чусовитина, Саида Искандарова, Екатирина Хилько, Рамзиддин Саидов каби спортчиларимиз қатнашганлар.

Ўша йили спортчиларимиз орасида энг ёш спортчи - сузувчи Ольга Гнедовская (15 ёш, 1 кун) бўлган.

Ёши энг катта спортчи эса - оғир атлетикачимиз Игорь Ҳалилов (32 ёш, 74 кун) бўлган.


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг