UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

27 фев 14:17
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон & Туркия: спорт соҳасидаги ҳамкорлик янада ривожланади

Теглар :  Вазирлик
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги делегацияси шу йил 22-23 февраль кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилган “Анъанавий спорт турлари ва ўйинларини қўллаб-қувватлашда ҳукуматлар аҳамияти” мавзусидаги III Халқаро этноспорт Форумида иштирок этди.

Маълумки, жорий йил Туркияда Бутунжаҳон кўчманчилар спорт ўйинлари ўтказилади. Унда юртимиз спорт делегацияси ҳам қатнашиши режалаштирилган. Ўз навбатида ҳукуматимиз томонидан Ўзбекистоннинг ушбу нуфузли спорт тадбирида муносиб иштироки этиши белгиланган.

III Халқаро этноспорт форумида Осиё, Европа, Африка қитъаларидаги 46 та давлатдан 200 нафардан ортиқ делегат қатнашди. Шунингдек, Форумни БМТ ҳамда “ЮНЕСКО” вакиллари ҳам кузатиб боришди.

Форумда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Туркия ёшлар ва спорт вазирлиги, Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси ҳамда 8 та давлат спорт вазирлари ўртасида миллий спорт турлари ва ўйинлари шуҳратини ошириш, улар билан боғлиқ спорт ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, бу соҳада давлатлар ўртасида институционал ҳамкорликни кенгайтириш бўйича “Қўшма баёнот” имзоланди.

Сир эмаски, Ўзбекистонда этноспортни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қолаверса, миллий спорт турларимиз – кураш, белбоғли кураш, ўзбек жанг санъати ва “Турон” спорт кураши ва бошқа турларни ҳам дунё халқлари орасида янада оммалаштириш йўлида сезиларли ютуқларга эришилаётир.

Форум доирасида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туркия ёшлар ва спорт вазирлиги ўртасида спорт соҳасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ушбу меморандумнинг имзоланиши икки мамлакат спортчилари ҳамда халқлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини, ўзаро англаш ва дўстликни янада ривожлантиришга хизмат қилади. Унга кўра томонлар спорт муассасалари, олий спорт таълим муассасалари, спорт федерациялари (уюшмалари) ва бошқа спорт ташкилотлари ўртасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ўзаро алмашинув дастурлари, тажриба ва ахборотларни қуйидаги устувор йўналишлар бўйича қўллаб-қувватлайди ва рағбатлантиради:

- олий спорт ютуқлари;

- спортда илм-фан, таълим, тиббиёт ва овқатланиш;

- оммавий спорт;

- спорт технологиялари ва спорт инфратузилмаси;

- ногиронлар спорти;

- спортни бошқариш;

- спортда допингга қарши курашда ҳамкорлик қилиш;

- спорт туризми салоҳияти ва имкониятларини тарғиб қилишни қўллаб-қувватлаш;

- спорт тадбирлари орқали жамоалар, федерациялар, клублар ва барча манфаатдор томонлар ўртасида спорт туризми фаолиятини ривожлантириш ва рағбатлантириш;

- барча спорт турлари бўйича ҳамкорлик.

Шунингдек, учрашувда икки давлат спорт федерациялари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, биргаликда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш, болалар футболини ривожлантириш, спорт мутахассислари малакасини ошириш, турк инвестицияларини жалб этиш ва енгил конструкцияли энергия тежовчи спорт объектларини қуриш масалалари муҳокама қилинди. Учрашувда муҳокама қилинган масалаларни амалиётга татбиқ этиш мақсадида икки вазирлик ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Туркия ёшлар ва спорт вазири М.М.Касапўғлу Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, уни имзолаш учун Ўзбекистон Республикасига яқин кунларда ташриф буюришини маълум қилди.

Туркия ёшлар ва спорт вазири таклифи билан Ўзбекистон спорт делегацияси Туркиядаги спорт тадбирлари ва ўқув-машғулот йиғинлари ўтказиладиган спорт иншоатлари ва спорт туризм объектлари билан ҳам таништирилди.

Тадбир доирасида Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси президенти Н.Б.Эрдоған билан икки томонлама учрашув ўтказди. Учрашувда Ўзбекистон томонига миллий спорт турлари ва ўйинлари шуҳратини ошириш, шунингдек Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва анъаналарини намойиш этиш ҳамда туризм индустриясини ривожлантириш мақсадида 2020 йилда қадимий Хива шаҳрининг Ичан қалъа мажмуасида этноспорт фестивалини ўтказишни таклиф қилди. Шунингдек, томонлар Турк ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) орқали ҳамкорликни ривожлантириш учун таклифлар киритишга келишиб олди.

Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси президенти Ўзбекистонда спорт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларга юқори баҳо бериб, мамлакатимизни ўрнак олишга арзийдиган давлатлар сифатида эътироф этди.

Бундан ташқари, Туркия сафари давомида Дилмурод Набиев Озарбайжон ёшлар ва спорт вазири Азат Рагимов билан ҳам учрашди. Ўзаро мулоқот чоғида Ўзбекистон делегацияси раҳбари сўнгги йилларда Озарбайжон билан спорт соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик алоқалари бироз сусайганини алоҳида таъкидлаб, ўзаро дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш ҳамда спорт соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар.

Ўз навбатида Озарбайжон ёшлар ва спорт вазири ҳам икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашдан манфаатдор эканлигини таъкидлаб, Ўзбекистон билан муносабатларни юқори даражага олиб чиқишга тайёрлигини айтиб ўтди. Музокаралар якунида томонлар эсдалик совғалари билан алмашди.

Покистон Ислом Республикаси Спорт кенгаши раиси, Др.Феҳмида Мирза, Қирғизистон Республикаси Ёшлар, жисмоний таълим ва спорт агентлиги ўринбосари К.Арпачиев ва Қозоғистон этноспорт ассоциацияси раҳбарияти билан учрашувлар ўтказилиб, спорт соҳасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Туркиянинг “Bahadir Kul Architects” компанияси билан учрашув ўтказилиб, компания томонидан қурилган спорт иншоотлари билан танишилди. Шундан сўнг, Ўзбекистонда енгил конструкцияли энергия тежамкор ва об-ҳаво шароитига мос бўлган спорт иншоотлари ва спорт мактабларининг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёни кетаётганлиги билдирилиб, ушбу йўналиш бўйича ҳамкорлик таклифларини кўриб чиқишга тайёр эканлиги билдирилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг