UZ

Сўнгги янгиликлар

09:07Расман: UFC Луисвилл турнирининг марказий жангини тасдиқлади + ПОСТЕР 0 08:46Рим "Мастерс". Табило эртаги давом этади, у илк бор 1/2 финалда! 0 08:25Россия кубоги. ЦСКА пенальтилар сериясида "Зенит"га ютқазди. Файзуллаев сериядан бир неча дақиқа аввал алмаштирилди 0 08:04Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг учинчи кунида 18 та медаль! 0 07:43Шаҳрам Ғиёсов Мадримов - Кроуфорд кардида жанг қилиши мумкин 0 07:22Осиё чемпионатининг илк куни уч нафар таэквондочимизга мухлислик қиламиз! 0 07:01"Ювентус" - Италия Кубоги соҳиби! 0 21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0

16 янв 10:51
Янгиликлар

Волейбол

Ўзбекистон волейбол федерациясига янги Бош котиб ва Ижроқўм аъзолари сайланди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида Ўзбекистон волейбол федерациясининг навбатдан ташқари Конференцияси ўтказилди.

Унда федерация раиси, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Жисмоний тарбия ва спорт спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, Ўзбекистон волейбол федерациясининг бош ҳомийси – Олмалиқ кон-металлургия комбинати бошқаруви раисининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Улуғбек Фаёзов, федерация Ижроқўм аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Навбатдан ташқари Конференцияга делегат сифатида Ўзбекистон волейбол федерациясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий филиали раҳбарлари, Ўзбекистон чемпионатида иштирок этувчи волейбол клубларидан вакиллар, Волейбол федерациясининг фахрийлар кенгаши, ҳакамлар ва мураббийлардан иборат жами 65 нафар делегат сайланган ва Ўзбекистон волейбол федерациясига тақдим этилганди. Шуларнинг 54 нафари Конференцияда қатнашган бўлса, 11 нафари узрли сабабларга кўра иштирок этмади. Шунингдек, Конференцияда худудий федерациялар вакиллари ZOOM платформаси орқали онлайн тарзда қатнашишди.

Конференция кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олган эди:

1. Ўзбекистон волейбол федерациясининг Раёсат таркиби аъзоларини сайлаш;

2. Ўзбекистон волейбол федерациясининг Ижроқўм аъзоларини сайлаш;

3. Ўзбекистон волейбол федерациясининг Вице-президенти ҳамда Бош котибини сайлаш;

4. Ўзбекистон волейбол федерациясининг Низомига қўшимчалар киритиш ва янги таҳрирда тасдиқлаш;

5. Ўзбекистон волейбол федерацияси томонидан 2021 йил мавсумида ўйинчиларнинг клубдан клубга ўтиши, лицензияларни рўйхатдан ўтказиш, интизом қоидалари.

6. Турли масалалар.

Таъкидлаш керак, йиғилиш кескин ва танқидий руҳда ўтди. Хусусан, Д.Набиев федерация раиси этиб сайланганидан буён ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлардан кўнгли тўлмаётгани, мамлакатимизда волейболни оммалаштириш борасида қилинаётган ишлар талаб даражасида эмаслигини алоҳида таъкидлади.

Волейбол юртимиздаги энг севимли ва оммалашган спорт турларидан саналади. Жорий йил мамлакатимиздаги 7 500 дан ортиқ умумтаълим мактабларига волейбол спорти жиҳозлари, яъни коптоклар ва тўр(сетка)лар етказиб берилади. Бу эса ушбу Олимпия спорт турининг янада ривожланишига хизмат қилиши таъкидланди.

Шунингдек, волейболни жойларда янада ривожлантириш мақсадида ҳар бир туманда 2-3тадан умумтаълим мактабини волейбол спортига ихтисослаштириш таклифи илгари сурилди.

Конференция кун тартибидаги масалалар орасида энг муҳимларидан бири – бу Ўзбекистон волейбол федерациясига Бош котибни сайлаш бўлиб, Д.Набиев ушбу лавозимга шу кунгача Спорт ўйинлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби методисти лавозимида ишлаб келган Хусан Насруллаев номзодини илгари сурди. Конференция иштирокчилари бир овоздан ушбу номзодни маъқуллашди.

Қолаверса, Конференцияда Ўзбекистон волейбол федерациясига махсус база қуриш, бунинг учун пойтахтимиздаги Республика Олимпия захиралари коллежи ҳудудидан алоҳида жой ажратилиб, волейбол спортига мослаштирилаётгани ва тез орада ушбу база мамлакатимиз волейболчилари ихтиёрига топширилиши айтиб ўтилди.

Бундан ташқари, олий таълим муассасаларида волейбол спортини ривожлантириш, мамлакат чемпионатида иштирок этувчи институт ва университетлар жамоаларини кўпайтиришга жиддий эътибор қаратиш кераклиги алоҳида таъкидланиб, бу терма жамоа мураббийларига селекция ишларини кучайтиришда қўл келиши таъкидланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг