UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0

16 мар 08:20
Янгиликлар

Шахмат

Ўзбекистонлик 13 ёшли гроссмейстер Бобби Фишер мусобақасида 2-ўринни эгаллади

Исландиянинг Рейкьявик шаҳрида шахмат бўйича афсонавий Бобби Фишер хотирасига бағишланган GAMMA Reykjavik Open 2018 халқаро турнири бўлиб ўтди.

Мусобақада 34 мамлакатдан 248 нафар спортчи иштирок этди. Тўққиз тур натижаларига кўра ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов мусобақани мағлубиятсиз якунлаб, 248 нафар иштирокчи орасида 17-ўринни эгаллади. 

Шунингдек, у 14 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида 2-ўринни қўлга киритди. Мусобақада 1-ўринни 9 имкониятдан 7,5 очко жамғарган ҳиндистонлик халқаро гроссмейстер В.Адхибан, 2-3 ўринларни халқаро гроссмейстерлар франциялик М.Лагарда ҳамда туркиялик Мустафо Йилмазлар эгаллади. 

Ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов таниқли спортчилар франциялик М.Лагарда, украиналик Павель Эльянов ҳамда америкалик Гата Камский билан дуранг натижага эришди ва жами 4 ғалаба ҳамда 5 дуранг қайд этиб, 6,5 очко жамғарди.

Шунингдек, куни кеча Harpa Blitz 2018 блиц йўналиши бўйича мусобақалар ниҳоясига етди. Турнирда 15 мамлакатнинг 59 нафар спортчиси иштирок этди. Тўққиз турдан иборат блиц мусобақасида Нодирбек Абдусатторов 9 имкониятдан 8 очко жамғариб, 2-ўринни қўлга киритди. 14 ёшгача ўсмирлар ўртасида эса 1-ўринни эгаллади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг