UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0 15:25"Арсенал" бўйи деярли 2 метрли ҳужумчи учун 80 миллион евро тўлашга тайёр 0 15:04Самарқандда триатлон ва пара триатлон бўйича Жаҳон кубоги бошланмоқда 0 15:04Мераб Двалишвили таксида автофалокатга учради + ФОТО 0 14:43Альдо UFC билан шартномасини узайтириши мумкин 0 14:22Халеп Париж турниридаги учрашувини якунига етказа олмади 0 14:01Евро-2024 учун илк терма жамоа якуний таркибини эълон қилди 0 13:40Олимпиада олтини ёки мутлақ чемпионлик? Усик учун қайси бири муҳим? 0 13:19Зверев Рим "Мастерс" 1/2 финалига чиқди 0 12:58Бугун "Элорда Кубоги"да 1/2 финал жанглари ўтказилади, рингга чиқадиганлар орасида Олимпиада лицензиантимиз ҳам бор 0 12:37Франция клуби тарихида илк бор ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди 0 12:16Спортчилар ижтимоий тармоқларда (соғинганлар учун) 0 11:55Бугун Хабаровскдаги турнирда 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 11:34Даниэль Коллинз Азаренкодан устун келди 0

17 окт 12:23
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Ўзбекистонлик тоғ чанғичилар Австрияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда

Тоғ чанғиси бўйича Ўзбекистон спорт делегацияси шу кунларда Австриядаги Штубайтал ва Хинтертух тоғ чанғи марказларида ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда.

10 октябрдан бошланган йиғин 9 ноябрга қадар давом этади. Ўқув-машғулотлар йиғини билан боғлиқ сарф-харажатлар эса тўлиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан қопланмоқда.

Йиғинда қатнашаётган спортчиларимиз:

Андрей Воронов – мураббий,

Арман Гаюпов – спортчи, 2000 йил,

Валерия Ковалёва – спортчи, 2003 йил.

Ушбу ўқув-машғулотлар йиғини мамлакатимиз спортчиларига қишки спорт турлари бўйича янги мавсум бошланиши олдидан муҳим тайёргарлик вазифасини ўтайди. Қолаверса, спортчиларимизни олдинда йирик мусобақа, 2020 йил 6-22 январь кунлари Швейцариянинг Лозанна шаҳрида ўтказиладиган III қишки ўсмирлар Олимпия ўйинлари кутиб турибди. Ушбу нуфузли спорт анжуманида тоғ чанғи спорти бўйича 2002-2003 йилларда туғилган йигит ва қизлар иштирок этишлари мумкин.

Австриядаги йиғин якунлангач, Валерия Ковалёва Италияда бошланадиган III қишки ўсмирлар Олимпия ўйинларига рейтинг очколарини тақдим этувчи лицензион турнирларда ўз омадини синаб кўради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг