UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0 15:25"Арсенал" бўйи деярли 2 метрли ҳужумчи учун 80 миллион евро тўлашга тайёр 0 15:04Самарқандда триатлон ва пара триатлон бўйича Жаҳон кубоги бошланмоқда 0 15:04Мераб Двалишвили таксида автофалокатга учради + ФОТО 0 14:43Альдо UFC билан шартномасини узайтириши мумкин 0 14:22Халеп Париж турниридаги учрашувини якунига етказа олмади 0 14:01Евро-2024 учун илк терма жамоа якуний таркибини эълон қилди 0

24 дек 19:28
Янгиликлар

Волейбол

Ўзбекистонлик волейболчи Туркия клуби билан шартнома имзолади

Теглар :  Волейбол
Волейбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Исломжон Собиржонов Туркиянинг “Alanya BelediyeSpor” клуби билан шартнома имзолади.

Бу ҳақда Ўзбекистон волейбол федерацияси матбуот хизмати хабар қилади.

Исломжон Собиров 1995 йил 7 февраль куни Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида туғилган. 2008 йилдан туман маркази Яйпан шаҳридаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Мадамин Нишонов қўл остида волейбол спорти сирларини ўрганишни бошлаган.

У профессионал фаолиятини 2012 йил Тошкентнинг «Ориент» волейбол клубида бошлаган. Кейинчалик Самарқанднинг «Ўзтелеком» ва Олмалиқнинг ОТМК жамоаларида ҳам фаолият олиб борган. Шу йиллар ичида бир неча маротаба Ўзбекистон чемпиони ва кубогини қўлга киритган.

2014-2018 йиллар давомида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бакалавриат, 2018-2020 йилларда Нукус давлат университетининг магистратура йўналишларида таҳсил олган.

2013 йилдан Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Миллий терма жамоа сафида Исломжон Осиё ва халқаро турнирларда 71та расмий учрашувларда майдонга тушган. 2019 йил Марказий Осиё чемпионатида (Непал) мусобақанинг «Энг яхши ҳужумчиси» номинациясига сазовор бўлган. 2020 йилда Халқаро волейбол федерациясининг нуфузли агентликларидан бири “CAAN Athletics” билан ҳамкорлик шартномасини имзолади. Ушбу ҳамкорлик самараси ўлароқ И.Собиров Туркиянинг “Alanya BelediyeSpor” клуби билан шартнома имзолади ва Европа волейболи сари илк қадамини ташлади.

Биз ҳамюртимизга келгуси фаолиятида омад тилаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг