UZ

Сўнгги янгиликлар

15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида лицензияларимиз камайди, лекин... 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0 14:33Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевнинг ҳаракатларини баҳолади 0 14:12Ўзбекистон Astana Barysy Grand Slam`да 84 давлат орасида нечанчи ўринни эгаллади? 0 13:51"Реал" раҳбарларининг Мбаппега қанча бонус тўлаши маълум 0 13:30UFC'да яна бир ўзбекистонлик пайдо бўладими? ММА жангчимиз Дана Уайт билан кўришди + ВИДЕО 0 13:09Мария Саккари Рим турнирида 1/8 финалга чиқди 0 12:48Ислам Махачев октагонга чиқадиган UFC 302 турнирининг яна бир жанги тасдиқланди 0 12:27Суперлига. Бугун 7-турдан ўрин олган яна 2 та учрашув бўлиб ўтади 0 12:0618+. Матеуш Ребецкининг кечаги жангдан кейинги ҳолатини кўрдингизми? + ФОТО 0 11:45WBC Девин Хейнининг навбатдаги жангига буйруқ берди 0 11:24Нодирбек Абдусатторов Superbet Poland Rapid & Blitz турниридан қанча гонорар ишлаб олди? Қолганларчи? 0 11:03"Бавария" Лондон клуби футболчисига деярли 70 млн евро тўлашга тайёр 0

07 окт 12:00
Янгиликлар

ЎзДЖТСУнинг Спортни бошқариш факультети томонидан "Ота-оналар форуми" ўтказилди

Жорий йилнинг 5 октябрь куни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Спортни бошқариш факультети томонидан мазкур факультетда таҳсил олаётган талабаларнинг ота-оналари иштирокида "Ота-оналар форуми" бўлиб ўтди.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ушбу форумга ташриф буюрган 300 нафардан ортиқ ота-оналарни Спортни бошқариш факультети декани Азиз Тилляходжаев бошчилигидаги профессор-ўқитувчилар ва талабалар тантанали тарзда қарши олишди. 

Форумда аввалида ота-оналарга кичик экскурсия уюштирилди ва  яратилган шарт-шароитлар таништирилиб, талабаларга бериладиган имтиёзлар, уларнинг бўш вақтларни самарали ўтказиш учун ташкил этилган тўгараклар ва бошқа шу каби масалалар ҳақида тўлиқ маълумотлар берилди. Шундан сўнг университетнинг маданият саройида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбир университет ректори Маҳмуджон Болтабаевнинг кириш сўзи бошланди.  Ректор ўз сўзида бугун университетда талабалар учун барча шароитлар муҳайё этилганини ва ушбу яратилган шароитлар, қулайликлардан оқилона, фойдаланиш ҳамда муҳим жиҳат-ота-оналар билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш орқали таълим-тарбиясига ҳамжиҳатлик билан назорат қилиш зарурлиги хусусида алоҳида таъкидлаб ўтди. Ота-оналар билан дилдан суҳбат давомида уларни қизиқтирган барча саволларига жавоб берилди. Шунингдек, форум доирасида талабалар томонидан тайёрланган мавзуга доир саҳна кўринишлари маҳорат билан намойиш этилди, куй-қўшиқлар ижро этилди. Ўз ўрнида ота-оналар ҳам фарзандлари учун муносиб шароитлар ва ғамхўрлик учун ташаккур изҳор этишди. 



Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг