UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0 12:38Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди 0 12:17WBA Кроуфорд - Мадримов жангига оид яна бир янгиликни эълон қилди 0 11:55Шунақаси ҳам бўлар экан: 0:17 дан сўнг Кувайт Ўзбекистон билан ўйинни давом эттиришни истамади 0 11:33Бугун бокс бўйича Осиё чемпионатида 6 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади 0 11:10"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қила олмади 0 10:47Энтони Жошуа сентябрь ойида кимга қарши жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0

17 окт 19:56
Янгиликлар

Бошқалар

Паралимпия ҳаракатини ривожлантириш йўлида навбатдаги қарор қабул қилинди

Теглар :  Паралимпия
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳузуридаги Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Узбекистон Республикаси Президентининг “Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 18 майдаги ПҚ-5114-сон қарорига мувофиқ паралимпия спорт турлари билан шуғулланадиган тренерлар, услубчи-йўриқчилар ва бошқа мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишга ихтисослашган илмий-таълим муассасаси фаолиятини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 18 майдаги ПҚ-5114-сон қарорининг 8-бандига мувофиқ:

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти ташкил этилганлиги;

Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти паралимпия спорт турлари билан шуғулланадиган тренерлар, услубчи-йўриқчилар ва бошқа мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишга ихтисослашган илмий-таълим муассасаси этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Қуйидагилар Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институтининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

параспорт бўйича фаолият юритаётган тренерлар, йўриқчи-услубчилар ва бошқа мутахассисларнинг малакасини ошириш, бунда халқаро илғор тажрибага эга бўлган мутахассислар ва тренерларни таълим жараёнига шартнома асосида жалб этиш;

касбий маълумотга эга бўлмаган спорт-таълим муассасалари ходимлари учун қўшимча ихтисослик бўйича пуллик асосда параспорт бўйича қайта тайёрлаш ва қисқа муддатли махсус курсларни ташкил этиш;

 

параспорт бўйича спортчиларни ўқитиш ва тайёрлашнинг барча даражаларида спорт маҳоратидан билим беришнинг инновацион методларини ишлаб чиқиш, илғор педагогик технологияларни жорий этиш ва жорий этишга йўналтирилган илмий-тадқиқотлар ўтказиш;

параспорт бўйича қобилиятли ёш спортчиларни аниқлаш ҳамда улар орасидан халқаро спорт майдонларида муносиб қатнашишни таъминлашга қодир бўлган профессионал спортчиларни тайёрлаш маҳорати ва кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган замонавий ҳамда самарали ўқитиш дастурлари ва усулларини жорий этиш.

  1. Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раисига, зарур ҳолларда, институт тузилмасига бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

  1. Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси Спортни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти уставининг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, белгиланган тартибда унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Паралимпия        спорт      турлари        бўйича       мутахассисларни          тайёрлаш институти ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;

Паралимпия        спорт      турлари        бўйича       мутахассисларни         тайёрлаш институтини ўқитишнинг замонавий услубларини қўллаш кўникмаларига ва илмий-тадқиқот ишлари бўйича амалий тажрибага эга бўлган малакали ходимлар билан тўлдирилишини таъминласин.

  1. Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, “Эл-юрт умиди” жамғармаси билан биргаликда иқтидорли мутахассислар ҳамда Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институтини профессор- ўқитувчиларини хорижий давлатларда малакасини ошириш чораларини кўрсин.
  2. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети билан биргаликда паралимпия ва нопаралимпия спорт турлари бўйича ўқув адабиётлари, ўқув-методик қўлланмалар, дарсликларни ишлаб чиқсин ва Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институтини таъминласин.
  3. Спортни ривожлантириш вазирлиги Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти тренерлар, ўқитувчилар, жисмоний тарбия инструкторлари,
    йўриқчи-методистлар ва спорт фаолияти йўналишлари бўйича бошқа мутахассисларнинг эгаллаб турган лавозимига кўра малака ошириш курсларидан ўтиши бўйича белгиланган даврийликни инобатга олган ҳолда кейинги календарь йилда малака ошириш курсларига ўқишга юбориладиган тингловчилар контингентини шакллантириб, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасига такдим этиб борсин.
  4. Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаши Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти:

фаолиятини молиялаштиришда ҳомийлик хайриялари, халқаро молия ташкилотларининг грантлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбаларини жалб этиш;

таълим тизимига етакчи хорижий давлатлар таълим муассасалари тажрибасини жорий этиш ва хорижий экспертларни жалб этиш чораларини кўрсин.

  1. Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти Тошкент шаҳри, Бешёғоч кўчаси, 126-уй манзили бўйича вақтинчалик жойлаштирилсин.

Бунда, Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти келгусида Тошкент шаҳрида барпо қилинаётган “Олимпия шаҳарчаси”да жойлаштирилиши назарда тутилсин.

П.Белгилаб қўйилсинки, Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институтини сақлаш харажатлари учун зарур маблағлар 2022 йилда республика бюджети маблағлари доирасида, 2023 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.

  1. Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси, Ўзбекистон карлар жамияти, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда 2022 йил 1 декабрга қадар нопаралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
  2. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги белгиланган тартибда Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институтини зарур телекоммуникация хизматлари билан ва Интернет тармоғига уланишини таъминласин.
  3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш спортни ривожлантириш вазири А.И. Икрамов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг