UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0

08 авг 21:55
Янгиликлар

Футбол

“Пахтакор” яна очко йўқотди, “Локомотив”да ғалаба

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон 25-миллий чемпионати олий лигасида 17-турдан ўрин олган 6та ўйин бўлиб ўтди.

Чемпионлик учун асосий даъвогар бўлган Тошкентнинг “Локомотив” клуби ўз майдонида “Андижон” жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Санжар Шоаҳмедов дублга эришган бўлса, илк голни Сервер Жепаров жарима зарбасидан сўнг киритганди.

Амалдаги мамлакат чемпиони “Пахтакор” эса яна очко йўқотди. “Шерлар” меҳмонда “Қўқон-1912” жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди. “Қўқон-1912” бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов шогирдлари собиқ жамоасига қарши майдонга бошлаб тушди.

Энг йирик ҳисоб Бекободда қайд этилди. “Металлург” клуби ўз мухлислари кўз ўнгида Муборакнинг “Машъал” жамоаси дарвозасига жавобсиз 6та тўп киритди. Зоҳид Абдуллаев ва Муроджон Тошматов учрашувда дублга эришишди.

“Металлург” (Бекобод) – “Машъал” (Муборак) 6:0

Голлар: 1:0 – Муроджон Тошматов (11), 2:0 – Зоҳид Абдуллаев (41), 3:0 – Дилмурод Каримов (45), 4:0 – Муроджон Тошматов (46), 5:0 – Дониёр Одилов (87), 6:0 – Зоҳид Абдуллаев (90)

Огоҳлантиришлар: Аваз Агалиев (27), Саиджон Абдужабборов (63).

Четлатиш: Жавоҳир Илёсов (10, “Машъал”)

“Қўқон-1912” (Қўқон) – “Пахтакор” (Тошкент) 1:1

Голлар: Носир Отақўзиев 20 пенальти, - 1:0. Андрей Сидоров 80, - 1:1.

“Навбаҳор” (Наманган) – “Нефтчи” (Фарғона) 2:1

Голлар: Отабек Исроилов 40, - 0:1. Исломбек Исоқжонов 46, - 1:1. Акрам Баҳритдинов 64, - 2:1.

“Бухоро” (Бухоро) – “Обод” (Тошкент) 1:0

Гол: Анвар Ражабов 34, - 1:0.

“Локомотив” (Тошкент) – “Андижон” (Андижон) 3:1

Голлар: Сервер Жепаров 19, - 1:0. Санжар Шоаҳмедов 53, - 2:0. Рўзимбой Аҳмедов  59, - 2:1, Санжар Шоаҳмедов 72, - 3:1.

“Насаф” (Қарши) – “Олмалиқ” (Олмалиқ) 2:1

Голлар: Шерзод Аъзамов 30 автогол, - 0:1. Азамат Алланиёзов 31, - 1:1. Ислом Рашидхонов 58, - 2:1. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
09 авг 01:22:53
Baxtiyor_Nazarov_Tta
Metallurg ajoyib o'ynadi bugun. Dahshat bo'ldi. Lekin Olmaliqdan g'alaba kutgandim
   
08 авг 23:04:28
Elyorbek
Санжар Шоахмедов эмас Сервер Жепвров дубл кайт этди. Учинчи голни хам Сервер урди админлар тугрилаь куйинглар
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг