UZ

Сўнгги янгиликлар

11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0

09 сен 21:55
Янгиликлар

Футбол

“Пахтакор”нинг еттинчи мағлубияти, “Локомотив” ва “Насаф”дан ғалаба

Бугун Ўзбекистон чемпионати олий лигасида 21-турдан ўрин олган 7та ўйин бўлиб ўтди.

Амалдаги мамлакат чемпиони “Пахтакор” Бекободда “Металлург” клуби меҳмони бўлиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу “шерлар”нинг чемпионатдаги еттинчи мағлубияти бўлди.

Тошкентнинг “Локомотив” клуби ўз майдонида Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси дарвозасига жавобсиз 3та тўп киритди. Қаршининг “Насаф” жамоаси эса “Бухоро”дан худди шу хисобда устун келди. Кутилмаганда “Нефтчи” ўз мухлислари кўз ўнгида “Машъал” жамоасига 1:2 ҳисобида ютқазди.

Турнир жадвалида “Локомотив” 52 очко билан пешқадамлик қиляпти. “Насаф” 46 очко билан иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Бугун пойтахт дербисида “Обод”ни қабул қиладиган “Бунёдкор” 44 очко билан учинчи поғонадан жой олган. “Қалдирғочлар” иккита кам ўйин ўтказишган. “Пахтакор” эса 29 очко билан еттинчи ўринни банд этган.

“Металлург” (Бекобод) – “Пахтакор” (Тошкент) 2:0

Гол: Муроджон Тошматов 24, - 1:0, Ислом Қобилов 69, - 2:0

“Пахтакор”: Александр Лобанов, Аднан Ораховац (Тимур Толипов, 77), Акбар Исматуллаев, Азимжон Аҳмедов, Жалолиддин Машарипов, Жамшид Искандаров, Жамшид Болтабоев (Акобир Тўраев, 89), Камолиддин Тожиев, Даврон Ҳошимов, Станислав Андреев, Жасурбек Хакимов (Андрей Сидоров, 46).

Огоҳлантиришлар: Камолиддин Тожиев (36), Азимжон Аҳмедов (54), Андрей Сидоров (63).

Четлатиш: Анвар Рашидов (“Пахтакор” мураббийи, 64).

“Нефтчи” (Фарғона) – “Машъал” (Муборак) 1:2

Голлар: Ҳумоюн Муртазоев 31, - 0:1, Кенжа Тўраев 33, - 0:2, Мансур Саидов 88, - 1:2.

“Навбаҳор” (Наманган) – “Олмалиқ” (Олмалиқ) 3:3

Гол: Хуршид Мухторов 7, - 0:1, Муҳаммад Исаев 27, - 0:2, Абдумалик Абдуллаев 47, - 1:2. Ислом Исоқжонов 48, - 2:2. Арслонмурод Омонов 50, - 2:3, Алишер Маҳмудов 72, - 3:3.

“Қизилқум” (Навоий) – “Қўқон-1912” (Қўқон) 1:1

Голлар: Илҳом Юнусов 19 пенальти, - 1:0. Носир Отақўзиев 65, - 1:1

“Локомотив” (Тошкент) – “Шўртан” (Ғузор) 3:0

Голлар: Сардор Мирзаев 47, - 1:0, Темур Кападзе 69, - 2:0, Марат Бикмаев 78, - 3:0.

“Локомотив”: Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Темурхўжа Абдухолиқов (Марат Бикмаев, 73), Неманья Яничич, Сардор Мирзаев, Салим Мустафоев, Темур Кападзе, Санжар Шоаҳмедов, Икром Алибоев (Сервер Жепаров, 46), Шерзод Файзиев, Артур Геворкян.

“Сўғдиёна” (Жиззах) – “Андижон” (Андижон) 1:0

Гол: Қаҳрамон Баҳодиров 65, - 1:0

“Насаф” (Қарши) – “Бухоро” (Бухоро) 3:0

Голлар: Шаҳбоз Эркинов 10, - 1:0, Фаррух Сайфиев 36, - 2:0, Драган Черан 75, - 3:0 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг