UZ

Сўнгги янгиликлар

14:43Альдо UFC билан шартномасини узайтириши мумкин 0 14:22Халеп Париж турниридаги учрашувини якунига етказа олмади 0 14:01Евро-2024 учун илк терма жамоа якуний таркибини эълон қилди 0 13:40Олимпиада олтини ёки мутлақ чемпионлик? Усик учун қайси бири муҳим? 0 13:19Зверев Рим "Мастерс" 1/2 финалига чиқди 0 12:58Бугун "Элорда Кубоги"да 1/2 финал жанглари ўтказилади, рингга чиқадиганлар орасида Олимпиада лицензиантимиз ҳам бор 0 12:37Франция клуби тарихида илк бор ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди 0 12:16Спортчилар ижтимоий тармоқларда (соғинганлар учун) 0 11:55Бугун Хабаровскдаги турнирда 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 11:34Даниэль Коллинз Азаренкодан устун келди 0 11:13Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади 0 10:52Чимаевнинг дўсти Майк Тайсон билан бир оқшомда жанг қилади + ПОСТЕР 0 10:31Беш нафар боксчимиз “Элорда кубоги” 1/2 финалида! 0 10:10Арина Соболенко Римда 1/4 финалга чиқди 0 09:49Тони Кроос де Лигтнинг голида ҳакам хато қилганини айтди 0

28 сен 16:23
Янгиликлар

Дзюдо

Пойтахт вилояти чемпионлари Чирчиқда аниқланди

Чирчиқ шаҳридаги "Кимёгарлар" спорт мажмуасида 2007-2008 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Тошкент вилояти чемпионати бўлиб ўтди.

Жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш, хусусан, дзюдо спорт турини янада ривожлантириш, иқтидорли ёшларни саралаш ва терма жамоалар сафига йўналтириш мақсадида Чирчиқ шаҳридаги "Кимёгарлар" спорт мажмуасида 2007-2008 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Тошкент вилояти чемпионати бўлиб ўтди. 

Тошкент вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси, вилоят дзюдо федерацияси, Чирчиқ шаҳар спорт мактаби ҳамда бошқа масъул ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган мусобақада пойтахт вилоятининг барча туман ва шаҳарларидан 200 нафардан зиёд ёш дзюдочилар ғолиблик йўлида татамига чиқдилар. 

Барча ғолиб ва совриндорлар

Ўғил болалар 

35 кг. Санжар Қамбаралиев (Ангрен спорт мактаби), 38 кг. Баҳодир Йўлдошев (Чирчиқ ОПЗК), 42 кг. Олимжон Неъматуллаев (Чирчиқ ОПЗК), 46 кг. Эркебулан Нуралиев (Бўстонлиқ туман спорт мактаби) 50 кг. Отабек Йўлдошбоев (Чирчиқ ОПЗК), 55 кг. Дулат Турдияров (Чирчиқ ОПЗК), 60 кг. Равшан Бозоров (Чирчиқ шаҳар спорт мактаби), 66 кг. Аюбхон Муҳаммадвалиев (Чирчиқ ОПЗК), 73 кг. Сардор Баҳодиров (Чирчиқ спорт мактаби), +73 кг. Ботир Йўлдошев (Чирчиқ спорт мактаби). 

Қизлар 

36 кг. Белана Умрзоқова (Чирчиқ спорт мактаби), 40 кг. Муслима Музаффарова (Чирчиқ спорт мактаби), 44 кг. Юлдуз Халилова (Чирчиқ ОПЗК), 48 кг. Жасмина Бекжонова (Бўстонлиқ туман спорт мактаби), 52 кг. Муҳаббат Рўзибоева (Чирчиқ ОПЗК), 57 кг. Меҳрибон Хуррамова (Тошкент вилояти ихтисослашган спорт мактаби). 

Якуний натижаларга кўра, умумжамоа ҳисобида мезбонлар энг кўп медаллар жамғарган ҳолда фахрли биринчи ўринни қўлга киритишди. Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. 

Эслатиб ўтамиз, ғолиб спортчилар 30 октябрь - 2 ноябрь кунлари Қашқадарё вилоятида ўсмирлар ва қизлар ўртасида ўтказиладиган Ўзбекистон чемпионати баҳсларида Тошкент вилояти шарафини ҳимоя қиладилар.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг