UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

23 июн 13:42
Янгиликлар

Тадбирлар

Пойтахтимизда "Ёшлар куни”га бағишлаб спорт мусобақалари ўтказилди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг июнь ойида пойтахтимизда ўтказилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг таъсис қурултойида 30 июнни «Ёшлар куни» деб эълон қилган эди.

Шундан буён ҳар йили 30 июнь мамлакатимизда «Ёшлар куни» сифатида кенг нишонланиб келади. Ҳар бир вилоят, туман ва шаҳарларда спорт мусобақалари ҳамда оммавий тадбирлар ўтказилади.

Бу йил пандемия сабабли «Ёшлар куни»ни ўтказиш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилган. Унга кўра шаҳар миқёсида онлайн шоулар, онлайн концертлар, спортчилар билан суҳбатлар уюштириш, шунингдек, барча тадбирлар карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтказилиши белгиланган.

Бугун пойтахтимиздаги «Эко парк» дам олиш сайилгоҳида 30 июнь - «Ёшлар куни» муносабати билан спорт мусобақалари ва спортчилар билан учрашувлар ташкил этилди.

Дастлаб, турли спорт турлари бўйича халқаро майдонларда ватанимиз байроғини юксакларга кўтариб келаётган спортчилар билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда миллий гвардия ҳарбийлари иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Шундан сўнг спорт мусобақаларига старт берилди. Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан бўлиб ўтган тадбирда Тошкент шаҳридаги спорт мактаблари ўқувчилари спортнинг волейбол, бадминтон, футбол ҳамда стол тенниси турлари бўйича ўзаро беллашди.

Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунида иштирокчилар спорт турларига қараб жамоавий ҳамда яккалик баҳсларида қуйидаги ўринларни қўлга киритишди.

ФУТБОЛ (ўғил болалар)

1-ўрин - Яшнобод тумани.

2-ўрин - Олмазор тумани.

3-ўрин - Мирзо Улуғбек тумани.

ВОЛEЙБОЛ (қизлар)

1-ўрин - Миробод тумани.

2-ўрин - Чилонзор тумани.

3-ўрин - Шайхонтоҳур тумани.

СТОЛ ТEННИСИ (ўғил болалар ва қизлар)

1-ўрин - Полегаев Владимир (Миробод тумани),

Полегаева Диана (Миробод тумани),

2-ўрин - Рустамов Мақсуд (Учтепа),

Маҳмудова Робия (Учтепа),

3-ўрин - Маҳмудов Билол (Яшнобод тумани),

Олимхўжаева Зайнаб (Яшнобод тумани),

БАДМИНТОН (ўғил болалар ва қизлар)

1-ўрин - Паминов Иван (Шайхонтоҳур тумани),

Қосимжонова Барно (Чилонзор тумани),

2-ўрин - Гарамова Диана (Миробод тумани),

Кузаев Иля (Миробод тумани),

3-ўрин - Наскова Екатерина (Учтепа тумани),

Шарипов Муҳаммад (Чилонзор тумани).

Мусобақа якунига кўра баҳсларда муносиб иштирок этганлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг