UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46"Байер" юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум 0 20:25АҚШда UFC 300 турнирининг яна бир жангчиси гонорари музлатиб қўйилди 0 20:04Mutua Madrid Open. Дунёнинг 8-ракеткаси баҳсни якунига етказа олмади 0 19:43Исраэль Адесанья Перейрага қарши тўртинчи жангини эслади 0 19:22Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда 0 19:01Ислам Махачевнинг Дастин Порьедан кейин ким билан жанг қилиши айтилди 0 18:40Mutua Madrid Open. 16 ёшли Андрееванинг юриши давом этади 0 18:19Илия Топурия: "Бизнинг жангимиз UFC тарихидаги энг каттаси бўлади" 0 17:58Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади 0 17:37Madrid Open. Хуберт Гуркач "Мастерс"нинг учинчи давра иштирокчиси 0 17:16Шон О'Мэлли Мерабни мағлуб этгандан кейин кимга қарши жанг қилишини айтди 0 16:55Қозоғистонлик ММА жангчиси яна UFC'га қайтиш ниятида 0 16:34Тен Хаг ёздаёқ "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади 0 16:13Мадрид "Мастерс". Зверев Чорични таслим этди 0 15:52Яхши янгилик. "Tashkent City Women’s Professional Cycling Team" жамоаси Тур де Франсда иштирок этади! 0

03 июн 12:23
Янгиликлар

Тадбирлар, Болалар спорти

Президент топшириқлари ижроси юзасидан Жиззахда ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди

Теглар :  Жиззах
Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ Жиззах вилоятида бўлди.

Сафар аввалида Ишчи гуруҳ аъзолари Жиззах Олимпия ва паралимпия захиралари коллежини кўздан кечирди. Бу ерда мавжуд спорт обектларининг ҳолати ўрганилиб, амалга ошириш режалаштирилаётган қурилиш ишлари лойиҳалари билан танишилди ва келгуси режалар борасида ўзаро фикр алмашилди.

Шундан сўнг вазир бошчилигидаги Ишчи гуруҳ аъзолари Жиззах вилоят футбол маҳорати мактабига ҳам ташриф буюришди ва бу ерда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Шу билан бирга ушбу масканда бўлажак футболчилар учун барча шароитларни яратиб бериш лозимлиги уқтирилиб, спорт таълими сифати даражасини яна-да ошириш бўйича зарур тавсиялар берилди.

Маълумки, жорий йил 23-май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида спорт таълимини яхшилаш, иқтидорли спортчиларни саралаш ва уларнинг захирасини яратиш ҳамда мураббийларни тайёрлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, унда вазирлик зиммасига ҳам бир қатор вазифалар юклатилган эди.

Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов Жиззах вилоятига ташрифи доирасида мазкур топшириқлар юзасидан йиғилиш ўтказди. Унда Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдували Мустанов ҳам иштирок этди.

Тадбирда давлатимиз раҳбари томонидан соҳа ривожини янги даражага олиб чиқиш борасида белгилаб берилган вазифалар ва уларни амалга ошириш механизми юзасидан вилоятдаги спорт таълими муассасаларининг раҳбарлари, вилоят Спортни ривожлантириш бош бошқармаси ходимлари ва туман бўлимлари вакиллари билан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Маълумот учун, Спортни ривожлантириш вазири бошчилигидаги Ишчи гуруҳ ҳудудлар бўйича ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг