UZ

Сўнгги янгиликлар

17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0 15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида неча нафар спортчи билан қатнашамиз? 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0 14:33Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевнинг ҳаракатларини баҳолади 0 14:12Ўзбекистон Astana Barysy Grand Slam`да 84 давлат орасида нечанчи ўринни эгаллади? 0 13:51"Реал" раҳбарларининг Мбаппега қанча бонус тўлаши маълум 0 13:30UFC'да яна бир ўзбекистонлик пайдо бўладими? ММА жангчимиз Дана Уайт билан кўришди + ВИДЕО 0 13:09Мария Саккари Рим турнирида 1/8 финалга чиқди 0

23 янв 13:40
Янгиликлар

Тадбирлар, Футбол

Қарши футбол маҳорати мактабида фавқулодда вазиятлар бўйича ўқув-машғулот тадбири ўтказилди + ФОТО

Теглар :  ҚаршиФутбол
Қашқадарё вилояти футбол маҳорат мактабида фавқулодда вазиятлар бўйича ўқув-машғулот бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 515–сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2021 йил 15 январдаги “Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт таълим муассасаларида фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш чораларини кучайтириш тўғрисида”ги 52-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилояти футбол маҳорат мактабида ўқув-машғулот бўлиб ўтди.

Қарши шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур тадбирда дастлаб, футбол маҳорат мактабининг ишчи-ходимлари ва футболчи-ўқувчиларидан иборат 7 та йўналиш бўйича фуқаро мухофазаси гуруҳлари тузилди.

Ушбу 7 та фуқаро мухофазаси гуруҳлари мутахассислар кўмагида фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганда, яъни зилзила вақтида, ёнғин содир бўлганида ёки шунга ўхшаш салбий ҳолатлар кузатилганда огоҳлантириш сигналларини чалиши, қандай қилиб мухофазалиниши, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш, жамоавий ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш каби қатор қоидалар ва услулларни кўрсатиб беришди.

Шунингдек, соха мутахассислари томонидан ботулзм, қутириш каби касалликларининг салбий оқибатлари ва бу касалликлардан сақланиш бўйича батафсил тушунчалар берилди.

Кўргазмали асбоб-ускуналар орқали берилган тавсиялар тадбир иштирокчиларига янаям тушунарли бўлди.

Ўқув-машғулот тадбирида вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Комил Холматов иштирок этди.

Қашқадарё вилояти футбол маҳорати мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Шавкат РЎЗИЕВ, ўз мухбиримиз Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг