UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

07 июн 19:23
Янгиликлар

Дзюдо

Қаршида ҳисоб бўйича 13-ихтисослаштирилган дзюдо зали фойдаланишга топширилди ФОТОРЕПОРТАЖ

Теглар :  ДзюдоҚарши
Бугун Қарши шаҳридаги 11-умумтаълим мактаби ҳудудида қисқа муддатда бунёд этилган ихтисослаштирилган дзюдо залининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Ўзбекистон спортни ривожлантириш вазири маслаҳатчиси Аваз Каримов, МОҚ бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосарлари Азизжон Камилов, Равшан Эрматов, Сакен Полатов, Қарши шаҳри ҳокими Нормўмин Холбоев ва бошқа мутасаддилар ҳозир бўлишди. 

Жаҳон талабларига жавоб берадиган, кўрган кишининг кўзини қувонтирадиган спорт масканининг шу мактаб, шу маҳалла ёшларига айни таътил кунлари фойдаланишга топширилиши болажонларнинг қувончига сабаб бўлди. 

Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан амалга оширилаётган ушбу лойиҳа доирасида мамлакатимизнинг 11 вилоятида жами 13 та ихтисослаштирилган дзюдо залларининг бунёд этилиши режалаштирилган эди. Бугун Қаршида ана шу дзюдо залларининг сўнггиси ёшлар ихтиёрига топширилди. 

"Бу спорт объэктлари аҳоли зич яшайдиган, яқин атрофда спорт мажмуалари йўқ ҳудудларда бунёд этиляпти. Куни кеча ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович раисликларида ўтган видеоселекторда ҳам айнан маҳаллаларда спорт мажмуаларини бунёд этиш, мусобақаларни кўпроқ ўтказиш ва шу йўл билан селекция жараёнини ташкил этиш, терма жамоаларга муносиб номзодларни етказиб беришга кўмаклашиш масаласида сўз борган эди. Мақсадимиз – жамиятнинг бошланғич нуқтаси бўлган оила ҳамда маҳаллаларда оммавий ва профессионал спортни янада ривожлантириш, кенг аҳоли қатлами орасида соғлом турмуш тарзини қарор топтиришдан иборат", - деди МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов.  

Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон дзюдо федерацияси ва қатор ҳамкор ташкилотлар кўмагида амалга оширилаётган бу хайрли ишлар давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар учун хизмат қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг