UZ

Сўнгги янгиликлар

17:08Мераб Двалишвили ўз жангини тасдиқлади. Сана ва манзил маълум 0 16:47Мадрид "Мастерс". Жуфтлик турнирида бош соврин соҳиблари маълум 0 16:26"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш 0 16:05Чироқчида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказиляпти + ФОТО 0 15:44Нокаутли ғалабалар бўйича UFC рекорчиси фаолиятини якунлади 0 15:23Диёра Келдиёрова Kodokan International марказидаги машғулот йиғинини якунлади 0 15:02"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?! 0 14:39Бетербиев Бивол билан жанг қолдирилиши ҳақида: "Шифокорлар туриб олишди" 0 14:17Бугун Goygol Cadet European Cup турнирида яна икки ёш дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 13:55Бивол Бетербиев билан қодирилган жанг ҳақида фикр билдирди 0 13:31Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди! 0 13:10Жонс октагонга қайтиш санаси ҳақида гапирди 0 12:48Австрия ва Швейцария қўшҳоким, Ўзбекистон эса... 0 12:27WBO Oriental камари соҳиби Олимжон Назаров ҳамда Абдурасул Исмоилов тарозидан ўтишди, бугун Кореяда жанг + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:25Дмитрий Бивол 1 июнь куни энди кимга қарши жанг қилиши маълум бўлди 0

14 июн 13:38
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозларимиз илк бор Осиё чемпионати финалида!

Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.

Бугун шпага дастурида жамоавий йўналишда беллашаётган йигитларимиз илк бор қитъа биринчилиги финалига йўл олишди.

Мусобақани Қувайт устидан қозонилган ғалаба билан бошлаган йигитларимиз чорак финалда Қозоғистон, ярим финалда таркиби Токио-2020 чемпионларидан иборат Япония терма жамоасини мағлубиятга учратишди. Энди улар олтин медаллар учун мезбонларга қарши баҳс олиб боришади.

Осиё чемпионати. Эркаклар, жамоавий шпага

Саралаш: Ўзбекистон – Қувайт 45:27

Чорак финал: Ўзбекистон – Қозоғистон 42:40

Ярим финал: Ўзбекистон – Япония 36:35

Финал: Ўзбекистон – Корея Республикаси

Жамоамиз таркиби: Роман Александров, Файзулла Алимов, Нодирбек Мўминов, Жавоҳир Нурматов.

Қайд этиш жоиз, шу тариқа қиличбозлик спортида ўзбекистонлик атлетлар илк бор Осиё чемпионати финалига йўл олишмоқда. Бунга фақат Роман Александров 2014 йил бронза медалига сазовор бўлган. Бўлажак финал дастурида ҳам йигитларимиздан ғалаба кутиб қоламиз!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг