UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0

24 янв 14:07
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозларимиз Жаҳон Кубогида иштирок этадилар

Теглар :  Қиличбозлик
Германиянинг Ҳайденҳайм шаҳрида 25 январь куни қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича Жаҳон Кубоги босқичи старт олади.

Мазкур турнирда мамлакатимиз шарафини тўрт нафар спортчи ҳимоя қилади. 

Шпагачиларимиз мусобақада қуйидаги таркибда иштирок этишади: 

Роман Александров

Игорь Князев 

Жавоҳирбек Нурматов 

Абдулвосид Насирдинов 


Спортчиларимиз 22 январь куни бош мураббий Руслан Кудаев бошчилигида Германияга жўнаб кетишди. Сафар олдидан терма жамоамиз вакиллари мусобақага кўрилган тайёргарлик жараёни ҳақида ўз фикрларини билдиришди. 

Руслан Кудаев (шпага йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи, Жаҳон чемпионати финалчиси, Осиё чемпионати кумуш медали соҳиби, Лондон Олимпиадаси иштирокчиси): 

"Ҳозирда биз қитъадаги тўрт йилликнинг энг муҳим мусобақаси – Осиё ўйинларига пухта тайёргарлик кўрмоқдамиз. Германияда Жаҳон Кубоги доирасидаги биринчи мусобақа бўлиб ўтади. Тайёргарликни биз ўтган йилнинг сентябрь ойидан бошлаб юборганмиз, хусусан, узлуксиз ўқув-машғулот йиғинларида бўлдик, Япония, Россия каби мамлакатларда йиғинлар ўтказдик. 

Мусобақа олдидан сўнгги йиғинни Тошкент шаҳрида ташкил қилишга қарор қилдик. Ўйлайманки, ҳозирда спортчиларимизнинг тайёргарлик даражаси юқори. Биз муваффаққиятли натижа учун астойдил ҳаракат қиламиз. Мусобақа жуда нуфузли эканлиги барчага маълум ва бу зиммамизга жуда катта масъулият юклайди. Жаҳон кубогида кучсиз рақиблар бўлмайди. Бугунги кунда қиличбозлик барча мамлакатларда ривожланмоқда. Осиё мамлакатлари ҳам ҳозирда кучли. Жанубий Корея, Япония ва Қозоғистонлик спортчилар доимий равишда юқори натижаларни кўрсатиб келмоқдалар. Биз айнан кимга қарши курашишимиз қуръа ташлаш жараёнида аниқланади ва унга кўп нарса боғлиқ. 

Бир неча кун олдин иштирокчилар сони аллақачон 300 нафардан ошганди ва бу сон янада кўпайиши кутилади. Бу албатта жуда катта сондир. Аммо, шпагага келганда, бунинг ажабланарли жойи йўқ. Чунки шпага бўйича ҳеч бир мусобақада иштирокчилар сони 250 нафардан кам бўлмайди. Қиличбозликнинг энг оммавий тури шпагадир. Бу йўналиш барча мамлакатларда ривожланган. Мисол учун, Эстония ва Қирғисизстон каби давлатларда фақат шпага йўналиши мавжуд. Бу ҳолат кўплаб бошқа мамлакатларда ҳам кузатилади”. 


Игорь Князев (Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, спорт устаси, Навоий вилояти, ёшлар ўртасида Осиё чемпионатларида икки маротаба кумуш медаль соҳиби, кўп маротаба Ўзбекистон чемпиони. 12 йилдан бери қиличбозлик билан шуғулланиб келмоқда):

“Мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида ўқув-машғулот йиғинлари ташкиллаштирилди. Олдимизда турган турнирда биз муваффақиятли иштирок этишга ҳаракат қиламиз. Бу ҳозирги кунда бизнинг асосий мақсадимиздир. Албатта, Германиядаги мусобақа нуфузли. У ерда дунёнинг энг кучли спортчилари қатнашади. Жаҳон кубоги ўз ичига бир қатор мусобақаларни олади ва барча мамлакатлар бу мусобақага ўзининг энг кучли спортчиларини юборишади. Ушбу спорт асосчилари бўлмиш франциялик қиличбозларга қарши курашиш доим мушкул вазифа бўлиб келган. Бундан ташқари Корея, Хитой, Япония ва Италиядан ташриф буюрадиган спортчилар ҳам жуда кучли. Мураббийим таъкидлаб ўтганидек, кўп нарса қуръа ташлаш жараёнида ҳал бўлади. Аммо, бизда қўрқув йўқ. Чунки биз пухта тайёргарлик кўрдик ва янги мавсумни омадли бошлашни мақсад қилиб қўйганмиз”. 

Маълумот учун, мусобақа 25-27 январь кунлари ўтказилади. Унда спортчиларимиз яккалик ва жамоавий баҳсларда ўз омадларини синаб кўришади. Терма жамоамиз Тошкентга 29 январь куни қайтиб келади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг