UZ

Сўнгги янгиликлар

09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 0 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0 00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 3 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0

18 янв 17:12
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозлик. 2017 йил қандай ўтди?

Теглар :  Қиличбозлик
2017 йилда Ўзбекистон қиличбозлик спортини ривожлантириш йўлида кўплаб ишлар амалга оширилди.

Жумладан, терма жамоа аъзолари Вьетнам, Тайланд, Швейцария, Латвия, Италия, Россия, Словакия, Германия, Венгрия, Қатар, Греция, Япония, Қозоғистон, Хитой, Польша, Болгария, Испания ва бошқа кўплаб хорижий давлатларда ўтказилаётган нуфузли халқаро ўқув-машғулот йиғинлари, Жахон чемпионати, турнир ва кубокларда иштирок этди.

Йил давомида Шпага йўналиши 24 та, Рапира 19 та ва Сабля йўналиши эса 12 та мусобақаларда жами спортчиларимиз 55 та мусобақаларда иштирок этди. Шунингдек аввалги йилларга нисбатан 2017 йилда спортчиларни хориждаги мусобақаларда иштирок этиш ортганлиги аниқланди.

Шу билан бирга, бир йил мобайнида 11 та Республика мусобақалари, чемпионат ва турнирлари ўтказилди. Ушбу мусобақаларда Қозоғистон ва Қирғизистон Республикаси спортчилари фаол иштирок этди.

Андижон вилоятида қиличбозлик бўйича ўтказилган “Олтин водий” номли Ўзбекистон Республикаси очиқ турнири ғолиблари Андижон вилояти ҳокимияти томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. 

Бундан ташқари,  қиличбозликни оммавийлаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси асосида, доимий равишда барча республика мусобақалари оммавий ахборот воситалари, газета ва журналларда кенг ёритиб борилди.

Қиличбозлик спортининг кенгайиб, спортчилар сони тобора ортиб бораётгани муносабати билан, ҳамда спортчиларга керакли шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги “Умид” Теннис академиясининг спорт зали қиличбозлик федерациясига ажратилиб, ҳозирги кунда ушбу залда шпага йўналиши бўйича машғулотлар олиб борилмоқда. 

Шу билан бирга  Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида “Айдинжол” номли янги спорт комплекси қуриб битирилиб, федерация бўлимига фойдаланиш учун топширилди ҳамда Хоразм ва Наманган вилоятиларининг Қиличбозлик федерацияси бўлимига Олимпия захиралари коллежининг махсус спорт заллари ажратилиб берилди.

Федерацияга тақдим этилган спорт заллари ва вилоят бўлимларидаги  заллар халқаро талабга жавоб берадиган керакли замонавий спорт жиҳозлари билан таъминланди. Республикадаги олимпия заҳиралари коллежларида қиличбозлик бўлимлари очилди.

Жорий йилда федерациянинг навбатдан ташқари конференцияси ўтказилиб, ушбу конференцияда Федерацияга  раис Р.Шаабдурахманов, раис ўринбосари М.Миржалилов ва бош котиб Х.Ибрагимовлар сайланди. 

Конферецияда федерацияда иш кўлами ортганлиги ва федерация фаолиятини ривожлантириш мақсадида структурасига ўзгартиришлар киритилди, ҳамда қуйидаги “Мураббийлар кенгаши”, “Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоасига саралаб олиш шартлари тўғрисида” ва “Мураббийлар таркибини моддий рағбатлантириш ва тўловлар тартиби тўғрисида”ги низомлар тайёрланди, федерациянинг янги тахриридаги устави ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва Олимпия бирдамлиги фонди кўмагида  Ўзбекистон қиличбозлик спортини ривожлантириш ва мураббийлар малакасини ошириш мақсадида мураббийлар семинари ўтказилди. Ушбу семинарни ўтказиш мақсадида қиличбозлик спорти бўйича хорижий мутахассислар Игорь Чикинёв (Швеция) ва Александр Машин (Россия) таклиф қилинди. Семинарда республикадан қиличбозлик бўйича 44 та мураббийлар иштирок этди. 10 кун давом этган семинар якунида мураббийлар сертификат билан тақдирланди.  

Шунингдек, шу йили Қорақалпоғистонлик ҳамюртимиз спортчи Дайибекова Зайнаб “Сабля 2017 Осиё кадетлар цикли” мусобақасида иштирок этиб Ўзбекистон байроғини юксак поғоналарга кўтариб “Бронза медали” соҳибасига айланди ҳамда Ўзбекистон Республикаси президентининг махсус соврини “Nexiа 3” афтомашинаси билан тақдирланди. 

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси терма жамоа аъзолари спортчилар учун энг яхши спорт формаси ва федерациянинг логотип дизайнларини ишлаб чиқиш бўйича танловлар эълон қилинди.

Ҳозирги кунда Миллий терма жамоа аъзолари 2018 йилда Буэнос-Айресда ўтказиладиган кадетларнинг Олимпия ўйинларига ва 2020 йилда Япониянинг Токио шаҳрида ўтказиладиган “Ёзги Олимпия ўйинлари”га пухта тайёргарлик кўришмоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг