UZ

Сўнгги янгиликлар

17:50"Кальяри" ўз уйида 10 киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди 0 17:29Эркин курашчимиз Нодиржон Сафаров ММАда дебют қилди 0 17:08Мераб Двалишвили ўз жангини тасдиқлади. Сана ва манзил маълум 0 16:47Мадрид "Мастерс". Жуфтлик турнирида бош соврин соҳиблари маълум 0 16:26"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш 0 16:05Чироқчида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказиляпти + ФОТО 0 15:44Нокаутли ғалабалар бўйича UFC рекорчиси фаолиятини якунлади 0 15:23Диёра Келдиёрова Kodokan International марказидаги машғулот йиғинини якунлади 0 15:02"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?! 0 14:39Бетербиев Бивол билан жанг қолдирилиши ҳақида: "Шифокорлар туриб олишди" 0 14:17Бугун Goygol Cadet European Cup турнирида яна икки ёш дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 13:55Бивол Бетербиев билан қодирилган жанг ҳақида фикр билдирди 0 13:31Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди! 0 13:10Жонс октагонга қайтиш санаси ҳақида гапирди 0 12:48Австрия ва Швейцария қўшҳоким, Ўзбекистон эса... 0

21 апр 12:21
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозлик бўйича БААда ўтган ЖЧ якуни бўйича матбуот анжумани ўтказилди

Теглар :  Қиличбозлик
Хабарингиз бор, 2-10 апрель кунлари БААнинг Дубай шаҳрида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди

Унда ғалаба қозониб, ушбу спорт турида Ўзбекистон учун илк олтин медални тақдим қилган саблячимиз Зуҳриддин Қодиров кўпчиликнинг олқишига сазовор бўлди. Шунингдек, мазкур мусобақада Зайнаб Дайибекова ҳам бронза медалини қўлга киритди. Бугун МОҚда қиличбозларимиз қайд этган натижа ва федерациянинг ўз олдига қўйган режаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Пан Америка қиличбозлик конфедерацияси президенти Виталий Логвин, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош котиби Гулнора Саидова, терма жамоа бош мураббийи Владимир Назлимов, ёш спортчиларимиз ва ОАВ ходимлари қатнашишди.

Анжуманда Виталий Логвин ўзбек қиличбозлиги ўзининг янги ривожланиш босқичини бошдан ўтказаётганига алоҳида урғу берди.

“Ўзбекистон қиличбозлик федерациясида олиб борилаётган улкан ишлар ўз самарасини бермоқда. Бу ўзбекистонлик ёш қиличбозларнинг қайд этаётган натижаларида намоён. Энди навбат катталар ўртасидаги дунё биринчилиги ва Олимпия ўйинларига етиб келди. БААдаги мусобақа якунида Ўзбекистон кучли тўққизликдан жой олди. Федерация мана шундай ўсишда давом этса, яқин даврда ТОП-3 га киришга асосий даъвогар бўлган жамоани шакллантира олади”, – деди асли ўзбекистонлик бўлган мутахассис.

Владимир Назлимов доимгидек ўзининг мотивацион нутқи билан ёш спортчилар ва ОАВ вакилларини ўзига қаратди.

“Ота-она учун ҳақиқий бахт фарзанди уларнинг ишончини оқлаши. Бу ерда ўтирган кўплаб ўғил-қизларнинг ота-оналари ана шундай бахтни ҳис қилишди. Мен Ўзбекистонга жиддий мақсад билан келганман. Фаолиятимни бошлашдан олдин федерация раҳбариятига ва Президентга Олимпиада совриндорини етиштирмагунча Тошкентдан кетмасликка ваъда берганман. Шундай экан ўзимдан ёмон хотира қолдириб бу мамлакатни тарк этиш ниятим йўқ. Бунинг учун бизга барча шароитлар яратиб берилмоқда. Яқин Олимпиадада биз ўз сўзимизни айтамиз”, – деди 3 карра Олимпия ўйинлари чемпиони.

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқда бир қатор обуначилар БААда ўтган ЖЧ совриндорлари учун аталган мукофот пуллари ўз эгаларига етиб бормагани ҳақида миш-мишлар тарқатишган эди. Анжуман давомида Зуҳриддин Қодиров ва Зайнаб Дайибекова бу гап-сўзларнинг ёлғон экани, ажратилган маблағлар уларнинг ҳисоб-рақамига тушириб берилганини расман таъкидлашди.

Шунингдек, ОАВ вакиллари федерация мутасаддилари ва спортчиларга ўзларини қизиқтирган саволларни йўллаб, уларга атрофлича жавоб олишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг