UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

08 апр 10:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Қирол Кубоги". Ҳасанбой ва Шаҳрам финалда жанг ўтказмайди

Бугун халқаро турнирнинг ҳал қилувчи финал жанглари бўлиб ўтади. Ушбу босқичга 7 боксчимиздан 4 нафари - Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳрам Ғиёсов, Исроил Мадримов ва Элнур Абдураимов етиб келганди.

Афсуски, олтин медал учун асосий даъвогар бўлган чарм қўлқоп усталаримиз - Рио Олимпидаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ва Олимпиаданинг кумуш медал совриндори Шаҳрам Ғиёсов бугунги финал жангларида рингга кўтарилишмайди.

Мураббийлар штаби ўзаро муҳокамадан сўнг шундай қарорга келган. Бугун Ҳасанбой Дўсматов финалда Ҳиндистон терма жамоаси аъзоси Шиам Кумар Какарага, Шаҳрам Ғиёсов эса ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони, қозоғистонлик Садриддин Аҳмедовга қарши рингга чиқиши лозим эди.


Маълумот учун, Элнур Абдураимов бугун олтин медал учун баҳсда таиландлик Вуттичаи Масук билан жанг ўтказади. Исроил Мадримовнинг рақиби эса кубалик Ослей Иглесиас Эстрада бўлади.


Тўлқин Қиличев: “Ҳасан ҳам, Шаҳрам ҳам рақибидан кучли эди”


Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
08 апр 12:08:17
ANVARBEK
Нима учун иштирок этишмайди. Илтимос сабабига ойдинлик киритинглар. Ёки уларда жарохат борми? Мавхумликка аниқлик киритинг
+1   
08 апр 11:08:01
Bek
Энди яна Қозоғистон сайтлари бонг уришни бошлайди "бизнинг нечанчидир таркибимиз ўзбеклардан кучли деб". Агар Шахрам Ғиёсов Осиё чемпиони бўлса (бунга 100 % ишонаман) Қозоғистонликлар бунга хеч қачон қўшилишмайди. Чунки Шахрам Ғиёсовнинг ёш қозоқ боксчисига ютқазганлиги (буни қай тартибда амалга оширилганига қарамасдан) маълумотлар қолаверади.
+1   
08 апр 11:02:52
Bek
Агар уларни кутилмаган жарохатдан асраш мақсадида мусобақага олиб борилган бўлса, бу мутлақо нотўғри фикр. Чунки бу мусобақага бўлган хурматсизлик. Ундай бўлса нимага 3 кун олдин WSB мусобақасида рингга чиққан боксчилар мусобақага олиб борилди. Тошкентдаги мусобақага Қозоғистон сингари 2-таркибга имкон берилса бўлар эдику. Шу билан бирга Эльнур Абдураимов билан Исроил Мадримовнинг жарохат олмаслиги кафолатланганми?
   
08 апр 18:31:31
Adilbek
Jaroqatmi boshqasimi janga chiqishi lozim "VATAN" shani uchun vatan uchun joningni ringda tashlap ketkin Nimasi bu? UZB boks karerasiga tugri kelmaydi bu! YOKI o'z ora kelishim bormi...
   
08 апр 12:28:02
Хусан
Нима учун уларни четлатишди
   
08 апр 12:09:29
ANVARBEK
Финал учрашуви тўғридан-тўғри трансляция қилинадими?
   
08 апр 11:34:26
Абдуазиз
БЕК, сиз хақсиз нитижалар қолади
   
08 апр 11:08:26
Bek
Эх афсус..........
   
08 апр 10:56:46
Bek
Нима учун иштирок этмайди. Илтимос сабабига ойдинлик киритинглар. Ёки уларда жарохат борми?
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг