UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0 00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0

25 сен 20:10
Янгиликлар

Футбол

“Қизилқум” ва “Насаф” ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди

Олий лиганинг 23-туридан ўрин олган сўнгги “Қизилқум” ва “Насаф” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.

Навоийдаги ўйиннинг 27-дақиқасида мезбонлар ҳимоячиси Георгий Квесиешвили ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади. Драган Черан пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди - 0:1.

Меҳмонлар вакили Шуҳрат Муҳаммадиев майдоннинг ўнг бурчагига яқин нуқтада жарима тўпини жарима майдончасига узатди. Драган Черан қулай вазиятда турган Одилжон Ҳамробековга тўпни йўналтирди. Ҳамробеков эса боши билан дарвозани ишғол қилди - 0:2.

Биринчи бўлим охирида Неманья Йовановичнинг боши билан узатган тўпини Воҳид Шодиев дарвоза тўрига жойлаб, ҳисобни қисқартирди - 1:2.

47-дақиқада дарвозадан чамаси 18 метрлар узоқликдан Жасур Ҳасанов жарима тўпини тепди. Қаршиликлар жонли деворида турган ўйинчи тўпни қўли билан қайтарди. Пенальтини Неманья Йованович бехато амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди - 2:2.

Майдоннинг чап қанотидан Жасур Ҳасановнинг ҳаволатиб йўллаган жарима зарбасини Файзулла Қамбаров боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобда жамоасини олдинга олиб чиқди - 3:2.

Ўйин охирида Шаҳбоз Эркинов ҳисобни тенглаштирди - 3:3.

25 сентябрь (якшанба)

“Қизилқум” (Навоий) – “Насаф” (Қарши) 3:3

Голлар: Драган Черан 27 пенальти, - 0:1. Одилжон Ҳамробеков 39, - 0:2 Воҳид Шодиев 45+1, - 1:2, Неманья Йованович 47 пенальти, - 2:2. Файзулло Қамбаров 59, - 3:2, Шаҳбоз Эркинов 90+1, - 3:3.

“Қизилқум”: 1.Эркин Жабборов, 5.Георгий Квесиешивили, 8.Акмал Рустамов, 10.Баҳриддин Ваҳобов (99.Алишер Юсупов, 71), 14.Файзулло Қамбаров, 25.Азизбек Усмонов, 27.Илҳом Юнусов (80.Ҳамза Каримов, 88), 44.Эркин Бойдуллаев, 55.Жасур Ҳасанов, 84.Немания Йованович, 86.Воҳид Шодиев (18.Самандар Шодмонов, 78).

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 23.Шерзод Аъзамов, 22.Игорь Голбан, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев (4.Мақсуд Каримов, 87), 18.Баҳром Абдураҳимов, 31.Сайдулло Раҳматов, 38.Дониёр Нарзуллаев, 28.Фозил Мусаев, 33.Одилжон Ҳамробеков (15.Шахбоз Эркинов, 66), 34.Фарруҳ Сайфиев, 69.Драган Черан (21.Азамат Алланиёзов, 86).

Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), И. Ибрагимов (Нукус)

Огоҳлантиришлар: Акмал Рустамов 45+2, Дониёр Нарзуллаев 57, Шахбоз Эркинов 84.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг