UZ

Сўнгги янгиликлар

17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0 15:25"Арсенал" бўйи деярли 2 метрли ҳужумчи учун 80 миллион евро тўлашга тайёр 0 15:04Самарқандда триатлон ва пара триатлон бўйича Жаҳон кубоги бошланмоқда 0 15:04Мераб Двалишвили таксида автофалокатга учради + ФОТО 0 14:43Альдо UFC билан шартномасини узайтириши мумкин 0 14:22Халеп Париж турниридаги учрашувини якунига етказа олмади 0 14:01Евро-2024 учун илк терма жамоа якуний таркибини эълон қилди 0 13:40Олимпиада олтини ёки мутлақ чемпионлик? Усик учун қайси бири муҳим? 0 13:19Зверев Рим "Мастерс" 1/2 финалига чиқди 0 12:58Бугун "Элорда Кубоги"да 1/2 финал жанглари ўтказилади, рингга чиқадиганлар орасида Олимпиада лицензиантимиз ҳам бор 0 12:37Франция клуби тарихида илк бор ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди 0

03 июл 07:00
Янгиликлар

Токио-2020, Олимпия ўйинлари

Қозоғистон терма жамоасининг Токио-2020 Олимпиадаси учун экипировкаси тақдим этилди ФОТОРЕПОРТАЖ

Қозоғистон Миллий олимпия қўмитаси мамлакат терма жамоасининг Токио-2020 Олимпиадаси учун либослар, яъни экипировкаларини тақдим этди.

Қозоғистонлик олимпиячилар Олимпия ўйинларига маҳаллий ҳамда хорижий ишлаб чиқарувчилар томонидан тақдим этилган либосларда йўл олишади. Ён қўшниларимизнинг Токио-2020 Олимпиадаси очилиш маросими учун махсус либослар тўплами дизайнери Salta бренди асосчиси Салтанат Баймуҳаммедова ҳисобланади. Атлетларнинг Олимпиада учун тўлиқ спорт либослари тўпламини эса Испаниянинг Joma компанияси тақдим этган.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, Токио Олимпиадаси учун экипировкалар дизайнини танлаш спортчиларнинг ўзарига қўйиб берилди. Улар январь ойидан то шу кунгача либос материали, ундаги элементлар қандай бўлишини ўзаро муҳокама қилиб, якунда бир қарорга келишди. 

Маълумот учун, Joma бренди 55 йилдан бери спорт оламида фаолият юритиб келяпти ва айни пайтда дунёнинг 120 давлатига ўз маҳсулотларини етказиб беради. 

Қозоғистон терма жамоаси делегацияси 16 июль куни Токиога жўнаб кетади. Спортчилар Олимпиада базасидан икки ҳафталик карантинни ўтказишади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг