UZ

Сўнгги янгиликлар

10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0 00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0

20 авг 14:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

Қувончбек Тайғонбоев: “Эсда қоларли жангим Тошкентда бўлган”

Мамлакатимизда Андижон бокс мактаби беқиёс ўрин тутиши барчага бирдек маълум. Ушбу даргоҳдан кўплаб юртимиз ифтихорларига айланган ажойиб боксчилар етишиб чиққан.

Муҳаммадқодир Абдуллаев, Руслан Чагаев, Ўткирбек Ҳайдаров... бу номларни санаш мумкин. Лекин улар орасида профи боксда салмоқли натижаларни қайд этган Қувончбек Тайғонбоев мухлисларнинг ёқимтойи эди десам янглишмаган бўламан.

Унинг рингдаги ўзига хос ҳаракатлари ва ҳужумкор бокс намойиш этиши, энг асосийси, бокс тили билан айтганда “панчер” эканлиги билан ҳам бокс ихлосмандларида улкан таассурот қолдирган эди. Гарчи, унинг боксдаги фаолияти қисқароқ бўлган  бўлсада, жаҳон рингларида ўзбек боксининг кучи қай даражада юқори эканлигини намойиш эта олди.


Баъзан, бу спорт тури ихлосмандлари билан сухбатлашиб қолсам, Қувончбек Тайғонбоев ҳақида илиқ фикрлар билдиришади ва ўз ўрнида боксчимиз борасида маълумотлар кам эканлигини ҳам кўп бора такрорлашади. Шунинг учун, чарм қўлқоп устамиз борасидаги маълумотлар, ҳозирда нима билан машғул эканлиги ҳақидаги янгиликлар мухлисларни бефарқ қолдирмаслигини инобатга олиб, Қувонч Тайғонбоевни мухлис минбари саҳифамизга таклиф этдик.

“NEWS ARENA” МАЪЛУМОТНОМАСИ

Қувончбек Тайғонбоев – 1976 йил 9 февралда Андижон шаҳрида таваллуд топган. Профи боксда 35 та жанг ўтказиб, 30 бора ғалабага эришган. 19 бора рақибларини нокаутга учратган. Тинч-Океания минтақаси WBO камарини уч бор ҳимоя қилган. Ҳаваскор боксда икки карра Осиё чемпиони, бир қатор халқаро турнирлар ғолиби. Жаҳон чемпионатлари иштирокчиси.

Иззатбек Адҳамов – талаба

–Одатда, инсонлар жанговар спорт турига кириб келишига турли воқеалар сабаб бўлади. Мисол учун, бирортасидан калтак еса ёки кимдир камситса...

– Тўғри? шундай воқеалар ҳаётда кўплаб учрайди. Лекин каминада бундай бўлмаган. Ёшлигимда жуда нозик эдим. Аслида, 7 ойлик туғилган эдимда.  Дадам эса бундай нозик  бўлишимни хохламаган. Шунинг учун ҳам боксга боришимни талаб қилган. Дадамнинг қарори билан акам ортидан боксга бора бошладим ва бу спорт кейинчалик ҳаётим мазмунига айланди.

Фахриддин Оқболаев – энергетик

–Сизни фақат профи боксдаги жангларингиз ва натижаларингиздан хабардормиз. Ҳаваскор боксда қандай натижалар қайд этгансиз?

–Ҳаваскорда ҳам ёмон натижалар қайд этмаганман. Ўзбекистон чемпиони бўлганман. Икки карра Осиё чемпионлигига эришганман. Профи боксга ўтишим ҳаваскорда натижа қайд эта олмаганлигимдан эмас. Аксинча, профига бўлган қизиқиш юқори эди.

Жасур Асланов –журналист

–Энг муваффақиятли жангингизни Тошкентда бўлиб ўтган шоудаги деб айта оласизми?

–Шубҳасиз. Чунки, фаолиятимда ўша жангдагидек ҳаяжон бошқа бўлмаган. Чунки халқимиз кўз ўнгида профи рингда биринчи бор жанг ўтказишим эди. Қолаверса, акамиз Таймас Ниёзов бир қатор мутассаддилар жангни кузатиш учун келганлигини айтганда ҳаяжон янада кучайди. Чунки улар давлатимиз арбоблари эди. Рақибим ҳам анойи эмасди. Шундай бўлсада, мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари орқали рақибимни нокаутга учрата олгандим. Бу жанг дарҳақиқат энг омадли ва ажойиб жангим эди.

Донёр Ускенбоев –ҳайдовчи

–Фаолиятингиз давомида қандай машҳур боксчилар билан жанг олиб боргансиз?

–Кўплаб моҳир боксчилар билан жанг олиб боришга муваффақ бўлганман. Наримон Атоев, Нуржан Сманов, икки карра олимпиада чемпиони Олег Саитов. Энг машҳури профи боксда Оба Карр бўлган. Бу боксчи Оскар де ла Хойя, Феликс Тринидад, Айк Квартейлар билан чемпионлик камарлари учун жанг олиб борган.


Ҳайдарали Тўраев – ўқитувчи

– Бир неча йил аввал Андижон бокс мактаби мамлакатимизда етакчи эди. Ҳозирги кунга келиб бироз мавқеини йўқотиб қўймаяптими?

– Нега энди? Ҳаваскор боксни олсангиз ҳам терма жамоада бир нечта вилоятимиз вакиллари бор. Профи боксда ҳам гувоҳи бўлган бўлсангиз Андижон бокси тарбияланувчилари яхши натижалар қайд этаяпти. Тўғри, бошқа вилоятларда ҳам бокс жадал суръатларда ривожланиб бормоқда. Бунга сабаб, фаолиятини тугатган истеъдодли боксчиларнинг мураббийлик сохасига кириб келиши бўлмоқда. Яни тажрибали мураббийлар билан ишга чанқоқ ёш мураббийларни уйғунлиги боксни мамлакатимиз бўйлаб ривожланишига хисса қўшмоқда. Бу борада боксимиз тепасида турган мутассадди инсонларнинг ҳам ўрни ҳам мухим ўрин тутаяпти.

Шаҳбоз Атабоев – банк ходими

– Нима деб ўйлайсиз? Муҳаммадқодир Абдуллаев, Ўткир Ҳайдаров, Рустам Саидов ва сизнинг энг кучга тўлган вақтинглардаги холатинглар даражасидаги боксчиларимиз борми ҳозирги кунда?

– Биласизми, бу борада бирор фикр билдиришдан йироқман. Лекин терма жамоамиз аъзолари ҳар қандай мусобақада ўз сўзини айта олади. Яхши савиядаги боксчиларга эгамиз. Ҳар бир вазн тоифасида рақобат кучли бу эса яхши холат ҳисобланади. Шу ўринда Олимпиадада иштирок этувчи барча укаларимизга омад тилайман. Барчаси яхши натижалар қайд этиб, юртимизга ёруғ юз билан қайтишсин.


Шерзод Бегимқулов – тадбиркор

– Акангиз фаолиятингиз мобайнидаги мухим шахслардан бири бўлса керак. Чунки ҳозирги кунда мамлакатимиздаги кучли мураббийлардан бири ҳисобланади?

– Албатта. Зиёйиддин акам нафақат бокс борасида балки ҳаётий тажрибамда ҳам мухим ўрин тутади. Хеч қачон менга бефарқ бўлмаган. Доимо талабчан бўлган. Шунинг учун ҳам муваффақиятларим замирида акамни беминнат хизматлари ётибди.

Хурсандбек Махкамов – ўқитувчи

– Профида фаолият олиб бораётган ёш ҳамюртларимиз борасида қандай фикрдасиз?

– Ўзбекистонлик боксчилар ҳар доим ўз мавқейига эга бўлган хоҳ ҳаваскор боксда бўлсин, хоҳ профида. Ҳозирги кундаги авлодимиз ҳам чакки эмас. Санжар Раҳмонов, Баҳодир Мамажоновнинг натижаларидан хабардорман. Тошкентда бўлиб ўтган жанг кечаси ҳам кучли боксчилар етишиб чиқаётганидан дарак берди. Умуман олганда ёмон эмас. Лекин вақтлар келади-ки, қатор-қатор чемпионларга эга бўламиз.


Камол Ҳусанов – фермер

– Ҳозирда нима билан бандсиз? Балки, мураббийлик сохасида ўзингизни синаб кўрарсиз?

– Ҳозирги кунда дам олиш билан бандман десам ҳам бўлаверади. Мураббийлик қилиш ниятим ҳам йўқ эмас. Аслида, мураббийлик бегона эмас менга.

Воҳид Эгамов – нонвой

– Профессионал боксдаги фаолиятингиз қачондан бошланган?

– 21 ёшимдан бошлаб яъни 1997 йили. Илк жангим Чикагода бўлганди.

Аҳмад ЭШМАТОВ ёзиб олди

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
20 авг 15:14:59
erkin
ҚУВОНЧБЕКНИ ЙЎҚОТИБ ҚУЙГАН ЭДИМ, БОРМИ БУ ПОЛВОН? БУНИ ЖАНГЛАРИНИ КЎРИБ ЎҒЛИМНИ ҚУВОНЧБЕК ДЕБ АТАГАНМАН! БОР БЎЛГИН АЗАМАТ!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг