UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40Олимпиада олтини ёки мутлақ чемпионлик? Усик учун қайси бири муҳим? 0 13:19Зверев Рим "Мастерс" 1/2 финалига чиқди 0 12:58Бугун "Элорда Кубоги"да 1/2 финал жанглари ўтказилади, рингга чиқадиганлар орасида Олимпиада лицензиантимиз ҳам бор 0 12:37Франция клуби тарихида илк бор ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди 0 12:16Спортчилар ижтимоий тармоқларда (соғинганлар учун) 0 11:55Бугун Хабаровскдаги турнирда 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 11:34Даниэль Коллинз Азаренкодан устун келди 0 11:13Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади 0 10:52Чимаевнинг дўсти Майк Тайсон билан бир оқшомда жанг қилади + ПОСТЕР 0 10:31Беш нафар боксчимиз “Элорда кубоги” 1/2 финалида! 0 10:10Арина Соболенко Римда 1/4 финалга чиқди 0 09:49Тони Кроос де Лигтнинг голида ҳакам хато қилганини айтди 0 09:28Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида кураш беллашувлари нечта вазн тоифасида ўтказлиши маълум қилинди 0 09:07Расман: UFC Луисвилл турнирининг марказий жангини тасдиқлади + ПОСТЕР 0 08:46Рим "Мастерс". Табило эртаги давом этади, у илк бор 1/2 финалда! 0

13 апр 16:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Рамазон Темировнинг 6 май куни кимга қарши жанг қилиши маълум бўлди + ПОСТEР

6 май куни Японияда аралаш жанг санъатлари бўйича Rizin 42 турнири ўтказилади.

Биз учун аҳамиятлиси, унда ўзбекистонлик илк Rizin жангчиси Рамазон Темиров ҳам октагонга кўтарилади.

Бир неча кун аввал, Темировнинг Rizin 42 турнири доирасидаги рақиби — Такаки Соя жароҳат олгани боис жангда иштирок эта олмаслиги ҳақида хабар берилган эди.

Рамазон Темировнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилишича, 6 май куни унга япониялик бошқа бир жангчи — Юта Хамамото рақиблиқ қилади. Хамамото шу кунгача аралаш жанг санъатлари бўйича еттита жанг ўтказиб, уларнинг бештасида ғалаба қозонган, иккита жангда мағлубият аламини тотган.

Эслатиб ўтамиз, Рамазон Темиров сўнгги жангини 21 ноябрь куни Naiza FC 48 мусобақаси доирасида бразилиялик Кайк Аленарга қарши ўтказиб, муддатидан аввал ғалаба қозонган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг