UZ

Сўнгги янгиликлар

12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0

09 июл 08:11
Янгиликлар

Футбол

Расман: 10 июль куни Еврокубокларнинг кейинги босқичига қуръа ташланади

УЕФА Европа Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасининг 1/4 ҳамда 1/2 финал босқичларига қурьа ташлаш маросими ўтказиладиган санани эълон қилди.

Маросим 10 июль, жума куни Тошкент вақти билан 15:00 да старт олади.

Хабарингиз бор, 4 жамоа аллақачон ЕЧЛнинг чорак финал босқичига йўл олишга улгурган — ПСЖ, "Аталанта", "Атлетико"   ва "РБ Лейпциг".

Мазкур босқичнинг қолган иштирокчилари 7-8 август кунлари қуйидаги жуфтликлар орасида ўтказиладиган жавоб баҳсидан кейин маълум бўлади: 

"Бавария" — "Челси" (3:0) 

"Барселона" — "Наполи" (1:1)

"Ман Сити" — "Реал" (2:1)

"Ювентус"  — "Лион" (0:1)

Маълумот учун, ЕЧЛнинг кейинги босқич баҳслари бир ўйиндан иборат бўлади ва Португалия пойтахти Лиссабон шаҳрида ўтказилади: 

1/4 финал — 12-15 август

1/2 финал — 18-19 август

финал — 23 август

Европа Лигаси 1/8 финали доирасида қолдирилган жавоб баҳслари 5-6 август кунлари ўтказилади. Ҳозирча УЕФА ушбу ўйинларни қаерда ўтказиш борасида қарор қабул қилмаган.

Алоҳида айтиш керакки, "Интер" - "Хетафе",  "Севилья" - "Рома" жуфтликлари орасидаги дастлабки ўйин ҳам ўтказилмаган, шу туфайли улар кейинги босқич масаласини нейтрал майдон (Германия)да ўтказиладиган бир учрашувда ҳал қилишлари керак.

Шунингдек, Европа Лигасининг 1/4 ва 1/2 финал босқич баҳслари 10-21 август кунлари Германияда ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг