UZ

Сўнгги янгиликлар

21:09Мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ ҳамда даъвогар Луис Нери тарозига чиқди 0 20:38"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими? 0 20:17Сауль Альварес гонорарининг катта миқдорини Ғазо аҳолисига хайрия қилади 0 19:5622 ёшли Свёнтек тўққизинчи WTA 1000 бош совринини қўлга киритди. Фақат икки теннисчида ундан кўпроқ титул бор 1 19:35Тўрт дзюдочимиздан уч нафари Goygol Cadet European Cup шоҳсупасига кўтарилди 0 19:14Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин 0 18:32Олимжон Назаров рақибини нокаутга учратди, Абдурасул Исмоилов жангида дуранг қайд этилди 0 18:11Канелонинг Мунгияга қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 17:50"Кальяри" ўз уйида 10 киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди 0 17:29Эркин курашчимиз Нодиржон Сафаров ММАда дебют қилди 0 17:08Мераб Двалишвили ўз жангини тасдиқлади. Сана ва манзил маълум 0 16:47Мадрид "Мастерс". Жуфтлик турнирида бош соврин соҳиблари маълум 0 16:26"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш 0 16:05Чироқчида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказиляпти + ФОТО 0 15:44Нокаутли ғалабалар бўйича UFC рекорчиси фаолиятини якунлади 1

31 авг 07:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расмий хабар: Ўзбекистонлик UFC жангчиси таъқиқланган модда қабул қилгани учун икки йилга четлатилди

USADA ташкилоти ҳамюртимизни икки йилга UFC`дан четлатди.

Ҳамюртимиз Лилия Шакирова UFC промоушенидан икки йилга четлатилди. Бу ҳақида антидопинг ташкилоти USADA расман хабар берди. 

USADA`нинг маълум қилишича, Лилия Шакированинг тест намуналаридан мельдоний моддаси топилган. Ушбу модда ҳар доим USADA ташкилотининг таъқиқланган моддалар рўйхатида бўлган. 

Баёнотда маълум қилинишича, ҳар бир жангчи допинг тести топшириш пайтида, сўнгги 12 ой давомида истеъмол қилган таъқиқланган моддаларини алоҳида декларация тўлдирган ҳолда маълум қилиши лозим. Агарда унинг қон таркибидан ушбу декларацияда кўрсатилган моддалар топилган тақдирда ҳам жангчи айбдор деб ҳисобланмайди. Шунчаки, модданинг турига қараб, у танадан чиқиб кетмагунча жангларга қўйилмайди ва қайтадан тест топширади. 

Лилия Шакирова эса, юқорида таъкидланган декларацияни тўлдириш чоғида мельдоний моддаси ҳақида бирор маълумот кўрсатмаган. Бу эса жангчини икки йилга четлатилишига сабаб бўлган.

Таъқиқланган модда Лилия Шакирова 2020 йилнинг 5-декабрида топширган намуналаридан топилган. Дисквалификация муддати айнан ушбу санадан бошлаб ҳисобланади ва икки йил амалда бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Лилия Шакирова 2020 йилнинг октябрь ойида UFC`да дебют жангини ўтказганди. UFC 257 доирасида ўтказилган ўша жангда ҳамюртимиз Лаурен Мёрфига мағлуб бўлганди.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

   
31 авг 09:08:52
Ulugbek Abduvokhidov
Xech qisi yo'q Kuchli bo'lib qaytadi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг