29 июн 13:42
Янгиликлар
Футбол
Расмий хабар. Уэйн Руни АҚШ клуби билан шартнома тузди
Англиялик ҳужумчи Уэйн Руни "Эвертон"ни тарк этди ва МЛС лигасида иштирок этаётган "Ди Си Юнайтед"га кўчиб ўтди.
Вашингтон клуби 32 ёшли ҳужумчини махсус видеоролик орқали эълон қилди. Футболчи «Ди Си Юнайтед»да 9-рақамда ўйнайди.
Маълумот учун, Руни бунга қадар 16 мавсум давомида премьер-лигада «Эвертон» ва «Манчестер Юнайтед» клублари шарафини ҳимоя қилган эди.
Ҳавола :
Фикрлар