UZ

Сўнгги янгиликлар

12:09Шандонг спорт университети билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди 0 11:48Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:27Юрген Клопп "Ливерпуль"даги фаолиятини сарҳисоб қилди 0 11:06Усик ўзи учун рекорд вазн кўрсатди 0 10:45Ислам Махачев: "Хабиб жангларни соғиняпти" 0 10:24Осиё чемпионати. Уч таэквондочимиз 1/2 финалга йўл олди 0 10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0 09:42Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнири финалида рингга чиқади 0 09:21Чилилик теннисчи Рим "Мастерс" турнири финалида ўйнайди 0 08:57Боксчиларимиз Венгрияда тенгсиз бўлишди! 0 08:34"Ал Насср" "Ал Ҳилол"га қарши ўйиннинг 90+10-дақиқасидаги пенальти сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0 08:02Зверев турнир кашфиёти Табилони тўхтатди 0 07:37WBC рейтинги янгиланди 0 22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 2 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0

11 мар 13:05
Янгиликлар

Футбол

Равшан Эрматов: "Мухлислар Марказий Осиёнинг шиддатли дербиларини соғиниб қолишган"

Теглар :  Равшан Эрматов
Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Лига кубогининг янги мавсумида қўшни Қирғизистон ва Тожикистон жамоалари ҳам иштирок этади.

ЎФA Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов мусобақада қўшни мамлакатлар жамоалари иштирок этиши Лига кубогининг нуфузи ва томошабоплигини оширишга ҳам хизмат қилишини айтиб ўтди:

– Ўзбекистон Лига кубоги баҳсларида Қирғизистон ҳамда Тожикистоннинг етакчи клублари қатнашиши мазкур мусобақага бўлган эътибор ва қизиқишнинг ортишига сабаб бўлади. Эндиликда мазкур турнир учрашувларини нафақат Ўзбекистонда, балки қўшни давлатларда ҳам кузатиб боришади. Қолаверса, ўзаро қардош бўлган мамлакатлар ўртасидаги алоқалар футбол орқали янада мустаҳкамланади. Катта ёшдаги мухлислар Марказий Осиё жамоаларининг дербиларига кўп бора гувоҳ бўлишган. Улар минтақамиз клубларининг ўзаро шиддатли тўқнашувларини соғинишгани тайин. Шу боисдан ҳам Лига Кубоги беллашувларига қўшни мамлакатлар жамоаларини ҳам таклиф этдик ва улар бу таклифни қабул қилишганидан жуда ҳам мамнунмиз. Эндиликда мухлислар ўз севимли жамоаларининг Тожикистон ёки Қирғизистон етакчи клубига қарши ўйинини кузатиш учун қўшни мамлакатларга ҳам боришлари мумкин бўлади. Келаси мавсумларда минтақамизнинг бошқа мамлакатлари жамоалари ҳам мусобақада иштирок этишлари кутилмоқда, – дея таъкидлади ЎФA Биринчи вице-президенти.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг