UZ

Сўнгги янгиликлар

12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0 12:30Ислам Махачев Конор Макгрегор билан жангга тайёрлигини айтди 0 12:09Шандонг спорт университети билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди 0 11:48Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:27Юрген Клопп "Ливерпуль"даги фаолиятини сарҳисоб қилди 0 11:06Усик ўзи учун рекорд вазн кўрсатди 0 10:45Ислам Махачев: "Хабиб жангларни соғиняпти" 0 10:24Осиё чемпионати. Уч таэквондочимиз 1/2 финалга йўл олди 0 10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0 09:42Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнири финалида рингга чиқади 0 09:21Чилилик теннисчи Рим "Мастерс" турнири финалида ўйнайди 0 08:57Боксчиларимиз Венгрияда тенгсиз бўлишди! 0 08:34"Ал Насср" "Ал Ҳилол"га қарши ўйиннинг 90+10-дақиқасидаги пенальти сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0 08:02Зверев турнир кашфиёти Табилони тўхтатди 0 07:37WBC рейтинги янгиланди 0

22 фев 18:08
Янгиликлар

Бошқалар

Равшан Эрматов Қашқадарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг янги биноси очилиш маросимида иштирок этди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов Қашқадарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг янги биноси очилиш маросимида иштирок этди

Жорий йилнинг 21 февраль куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши ижросини таъминлаш, жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида, Қашқадарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига янги бино фойдаланишга топширилди.

Мазкур бинонинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ҳамда бошқа мутасаддилар иштирок этди.

Очилиш маросими Қашқадарёлик спортчилар учун катта байрам сайлига айланиб кетди десак муболаға бўлмайди. Сабаби, маросим давомида 126 нафар умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия ўқитувчиларига тренер-инструкторлик қилиш учун сертификат ва 26 та спорт таълим муассасаларига Муҳтарам Президентимиз томонидан тақдим этилган спорт жиҳозлари ҳам топширилди.


Тадбир давомида Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ҳамда вилоят ҳокими Зойир Мирзаевлар 5000 нафарга яқин спортчи ёшлар билан учрашишди.

Учрашувда вазирнинг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов мамлакатимизда кейинги йилларда жисмоний тарбия ва оммавий спортнинг янада ривожланиши йўлида қилинган ишлар ҳамда эришилган натижалар хусусида тўхталибгина қолмай, Қашқадарё вилоят спортчи-ёшларига юқори натижаларга эришишлари учун мунтазам равишда спорт билан шуғулланишлари, кўзланган мақсадга эришиш учун мустаҳкам ирода ҳамда тинимсиз меҳнат талаб этилишини ва бу ҳаракатлар албатта ўз натижасини беришини таъкидлаб ўтди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг