UZ

Сўнгги янгиликлар

10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0 09:42Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнири финалида рингга чиқади 0 09:21Чилилик теннисчи Рим "Мастерс" турнири финалида ўйнайди 0 08:57Боксчиларимиз Венгрияда тенгсиз бўлишди! 0 08:34"Ал Насср" "Ал Ҳилол"га қарши ўйиннинг 90+10-дақиқасидаги пенальти сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0 08:02Зверев турнир кашфиёти Табилони тўхтатди 0 07:37WBC рейтинги янгиланди 0 22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 2 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0

06 сен 07:41
Янгиликлар

Бошқалар

Равшан Эрматов Қорақалпоғистон Республикасидаги спорт таълим муассасаларининг ўқув машғулотлар жараёни билан танишди

Теглар :  Равшан Эрматов
Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов Қорақалпоғистон Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди.

Сафар давомида Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасарруфидаги спорт объектлари ҳолатини кўздан кечириш, ҳудудда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишилди.

Жумладан, Нукус олимпия захиралари коллежида янгидан барпо этилган 150 ўринли ётоқхона, коллежнинг асосий ўқув биноси, футбол стадионининг ҳозирги ҳолати, спорт залларида ташкил этилган даволаш марказида яратилган шароитлар кўздан кечирилди.

Шундан сўнг, Амударё туманига ташриф буюриб, бу ердаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида амалга оширилаётган ишлар, спорт секциялари фаолияти, ўтказилаётган машғулотлар жараёни билан яқиндан танишилди. Спортчи ёшлар билан учрашув чоғида ҳудудда спортни ривожлантириш борасидаги долзарб муаммолар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Шунингдек, Беруний тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабида ҳам бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Хусусан, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Кегейли тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабига ташриф давомида бу ерда ташкил этилган спорт секциялари ҳамда спорт машғулотлари, уларнинг сифатини ўрганиш жараёнида футбол стадиони ҳамда ўқув биносининг умумий ҳолати қониқарсизлиги аниқланди. Ўз навбатида болалар-ўсмирлар спорт мактаби раҳбариятига аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш борасида тегишли тавсиялар берилди.

Тахтакўпир ҳамда Бўзатов туманларидаги болалар-ўсмирлар спорт мактаблари қошида янгидан қурилган 50х100м. ўлчамдаги сунъий қопламали футбол стадиони 1000 нафар томошабинга мўлжалланган бўлиб, бу ерда яратилган шарт-шароитлар бемалол республикамиз миқёсидаги мусобақаларни ҳам ўтказиш имконини беради. Сафар давомида масъул раҳбарларга спорт иншоотларидан самарали фойдаланиш ва ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш вазифаси юкланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг