UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

28 июл 15:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Равшан Ходжаев: "Одилжон Аслонов жангга тайёр!"

Хабарингиз бор, ҳаваскор ва профессионал боксда ўз ўрнига эга чарм қўлқоп устамиз Одилжон Аслонов 6 август куни проф боксдаги 3-жангини ўтказади.

Шу муносабат билан спортчимизнинг устозларидан бири Равшан Ходжаевдан бўлажак рақиб ва тайёргарлик жараёнлари хусусида сўрадик.

"Одилжоннинг проф боксдаги рақиби ҳақида гапирсам, Никита Зон россиялик боксчи, ҳали проф боксда мағлубиятга учрамаган, 4 та жангда 4 та ғалаба, шундан 3 тасида нокаут орқали зафар қучган. Ишонаманки, шогирдимиз бу боксчини мағлуб эта олади. Яна бир маълумот, агарда Одилжон Аслонов рақибини енгга олса, рейтингда 150 нафар боксчилар орасига кириб олади.

Биз россиялик боксчининг жангларини кузатдик, асосан зарбаларини чап қўлда йўллар экан. Бу каби чапақай спортчилар доим ноқулайлик туғдиради. Аммо, биз барчасига тайёрмиз ва рақибга қараб тактика қўямиз.

Яқиндагина Россияда бўлиб ўтган профессионал боксчилар ўртасидаги "Қитъалар кубоги" турнирида Одилжон Аслонов ҳам иштирок этди. Бу мусобақа биз учун бўлажак жанг олдидан тайёргарлик жараёнини ўтаб берди. 

Москвадан қайтганимиздан сўнг бир оз ҳордиқ чиқардик, сўнгра Одилжон Тошкент вилояти тоғ ён бағрларида жойлашган "Янгиобод" ўқув-машғулот базасида ҳамкасбим, кўплаб чемпион боксчилар устози, қолаверса, Аслоновнинг ҳам мураббийи Ҳамза Авезов қўл остида шуғулланди ва жисмоний ҳолатни тикловчи машқларга эътибор қаратишди.

Ҳозирда жанг олди тайёргарликнинг сўнгги босқичини шаҳримиздаги Олимпия ва Паралимпия захиралари коллежи бокс залида олиб боряпмиз. Аниқ айта оламанки, Одилжон 100 % жангга тайёр".

Мақсуд Комилов ёзиб олди, Ўзбекистон бокс федерацияси Бухоро вилоят бўлими матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг