09 мар 06:58
Янгиликлар
"Реал"нинг мағлубияти "Барселона"ни яна пешқадамга айлантирди
Ҳисоб ўйиннинг 40-дақиқасида мезбонлар томонидан очилди. Танаффусга чиқишдан олдин Марсело ишлаган пенальтини Карим Бензема муваффақиятли амалга ошириб, учрашувда мувозанатни тиклади. Ўйинда якуний ҳисобни "Барселона"нинг собиқ футболчиси Кристиан Тельо 82-дақиқада ўрнатди - 2:1.
Шу тариқа "Қироллик клуби"нинг муваффақиятсизлиги "Барселона"нинг бир турдан кейин яна чемпионат пешқадамига айланиши учун асос бўлди.
Бетис – Реал Мадрид 2:1
"Бенито Вильямарин" стадиони
Голлар: 1:0 – 40 Сидней, 1:1 – 45, пенальти Бензема, 2:1 – 82 Тельо.
Бетис – Роблес, Эдгар Гонсалес (Родригес, 73), Сидней, Бартра, Морено (Педраса, 77), Хоакин (Тельо, 66), Каналес, Фекир, Гуардадо, Эмерсон, Морон.
Реал Мадрид – Куртуа, Милитао, Марсело (Менди, 59), Варан, Рамос, Каземиро, Кроос (Мариано Диас, 69), Васкес, Модрич (Вальверде, 79), Винисиус Жуниор, Бензема.
Огоҳлантиришлар: Марсело (55), Гуардадо (74).
Фикрлар