UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Ўзбекистон тарихда илк бор Олимпиаданинг футбол баҳсларида иштирок этади! 0 18:17"UFC Тошкентга келишига умид қиламан" - Богдан Гусков 0 17:55"Агар ММА бўлмаганида, мен отам каби қурувчи бўлардим" - Арман Царукян 0 17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порье ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора белбоғ қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0

30 дек 09:10
Янгиликлар

Регби

Регби бўйича очиқ биринчилик ғолиблари аниқланди

Теглар :  Регби
Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 27 декабрь куни Фарғона вилоятида спортнинг регби тури бўйича «Вилоят очиқ биринчилиги» мусобақаси старт олган эди.

Фарғона Давлат Университетининг спорт мажмуасида ташкил этилган мусобақа бугун, 29 декабрь куни ўз якунига етди ва ғолиблар аниқланди.


Ушбу мусобақа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 октябрдаги «Регби спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш ва ушбу спорт турининг аҳолини ўртасида кенг тарғиб этиш мақсадида ўтказилди.Мазкур нуфузли мусобақада Фарғона вилоятидаги 15 та корхона, ташкилот ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларининг ишчи ходимларидан ташкил топган жамоалари иштирок этдилар.


Қизиқарли ўтган мусобақада фахрли 3-ўринни вилоят терма жамоаси, 2-ўринни вилоят ИИБ жамоаси эгаллаган бўлса, 1-ўринни Шарқий ҳарбий округининг «Жасорат» жамоаси қўлга киритди.Шунингдек, 7 та номинация бўйича фаол ўйинчилар вилоят ҳокимлиги томонидан 1, 2, 3-даражали медаль, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг