UZ

Сўнгги янгиликлар

07:23Mutua Madrid Open турнирининг чемпиони аниқланди 0 07:02Жасур Алижонов Маҳмуд Мурадовнинг UFC'дан кетгaнига муносабат билдирди 0 19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0

15 май 12:43
Янгиликлар

Регби

Регби. Ўзбекистонлик комиссар илк маротаба Осиё чемпионатида ишлайди

Теглар :  Регби
Ўзбекистон регби федерациясининг ижрочи директори Анатолий Широв Ўзбекистон тарихида илк маротаба Осиё чемпионати вақтида комиссар сифатида фаолият олиб боради.

«Осиё регби уюшмасидан таклиф олиш мен учун фаҳр. Бу халқаро ҳамжамиятнинг Ўзбекистон регби федерациясига билдирилаётган ишончдан далолатдир», – деди Анатолий Широв.

Айни пайтда ўзбекистонлик мутахассислар Осиё регби уюшмасининг ривожланиш, мусобаалар ва тиббий қўмиталари таркибида фаолият олиб бормоқдалар.

Анатолий Широв 16-19 май кунлари Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатининг III Марказий Дивизион беллашувларида ишлайди. Мазкур баҳсларда Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон ва Покистон каби мамлакатлар терма жамоалари иштирок этадилар. Ўйинларни Гонконг, Канада, Малайзия, Сингапур, Буюк Британия ва Иордания каби мамлакатлардан ташриф буюрадиган ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Маълумот учун, регби бўйича эркаклар ўртасидаги Осиё чемпионати бир неча дивизонларда бўлиб ўтади (TOP-3, I Division, II Division, III Division West, III Division East, III Division Central). Ўз дивизионида юқори ўринни эгаллаган жамоалар юқори, паст натижалар қайд этганлар эса қуйи дивизионларга йўл оладилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг