UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0 00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0

21 сен 07:22
Янгиликлар

Теннис

Рожер Федерер 2022 йил ҳамда бутун фаолияти давомида қанча пул ишлаб топган?

Теглар :  Рожер Федерер
Яқинда фаолиятини якунлашини эълон қилган теннис афсонаси Рожер Федерер ҳақида баъзи фактларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Федерер бир йилдан бери кортга чиқмаяпти. У учун "Уимблдон-2021"даги Хуберт Хуркачга қарши ўйин кортдаги сўнгги учрашув бўлди. Аммо турнирларда қатнашмаган бўлса ҳам, у теннисдаги даромад бўйича барибир энг яхши спортчи бўлиб қолмоқда. Бунда унга ҳомийлар ёрдам беришди.

Мукофот пуллари

Швейцариялик 1998 йилдан бери кортда 131 миллион доллар мукофот пули ишлаб топган. У бу борада Новак Жокович (159 миллион доллар) ва Рафаэль Надаль (132 миллион доллар)дан кейин учинчи ўринда боряпти.

Совринлари:

- 20 та "Катта Дубулға"

- 6 та Якуний турнир

- 28 та "Мастерс"

- 2 та Олимпия ўйинлари медали

Ҳаммаси бўлиб - яккалик баҳсларида 103 та титул.

Рожернинг рекорди

Рожер ҳар доим ҳомийларнинг севимлиси бўлган. Асосий дивидендларни мукофот пуллари эмас, балки ҳомийлик маблағлари келтиради. 2020 йилда ишлаб топган 106 миллион доллар унинг рекорди бўлиб қолмоқда. Ўша йили у дунёдаги энг бадавлат теннисчига айланди.

Федерер қуйидаги компаниялар билан ҳомийлик шартномасини имзолаган:

Теннисчи аллақачон ўнлаб брендлар билан узоқ муддатли шартномаларга эга: Credit Suisse, Lindt, Barilla, Mercedes, Rolex. 2018 йилда у 20 йил давомида 150 миллион доллар олган Nike компаниясини тарк этди ва Uniqlo билан шартнома тузди. Бу японияликларга 10 йил давомида 300 миллион долларга тушди.

Кортда 2022 йилда у бор-йўғи 700 минг доллар ишлаб олди. Ажойиб фарқ!

Рожер Федерер кетма-кет 17 йилдан бери энг кўп маош олувчи теннисчи бўлиб келмоқда. Ва  эҳтимолки, у теннисдан кетганидан кейин ҳам бу давом этади.

Кортдан ташқарида 90 миллион доллар

2022 йилда у энг бой спортчилар рўйхатида еттинчи ўринни эгаллади. 

Қуйидаги спортчилар ундан олдинга ўтиб кетди: Лионель Месси (130 миллион доллар), ЛеБрон Жеймс (121 миллион доллар), Криштиану Роналду (115 миллион доллар), Неймар (95 миллион доллар), Стефен Карри (92,8 миллион доллар) ва Кевин Дюрант (92 миллион доллар).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг