UZ

Сўнгги янгиликлар

12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0

21 сен 10:10
Янгиликлар

Теннис, Қизиқарли!

Рожер Федерернинг 10 та афсонавий ўйини ҳақида биласизми?

Теглар :  Рожер Федерер
Афсонанинг узоқ йиллик фаолиятида йирик ғалабалар ва аламли мағлубиятлар бўлган.

Рожернинг фаолиятидаги 10 та афсонавий ўйини ҳақида маълумот берамиз.

Биринчи йирик ғалаба: "Уимблдон - 2003"

Рожер Буюк Британияда "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирлардаги ўзининг биринчи чемпионлигини қўлга киритди. 2003 йилда у "Уимблдон" финалига чиқди ва унда австралиялик Марк Филиппуссисни мағлуб этди.


17 ёшли Надалдан сенсацион мағлубият

2004 йилда Рожер Федерер биринчи марта Рафаэль Надалга қарши ўйнади ва бу Майамидаги турнирнинг учинчи даврасида содир бўлди. Ўшанда испаниялик 17 ёшда эди, у АТР рейтингида 34-ўринни эгаллаб турганди. Ўша учрашувда Надаль Федерерни 6/3, 6/3 ҳисобида мағлуб этган.


2008 йилги "Уимблдон" финалида яна Надалга ютқазган

Рафа ва Рожернинг ўша финали жуда эсда қоларли бўлди - 6:4, 6:4, 6:7, 6:7, 9:7 ҳисоби фикримизни тасдиқлайди.


Олимпиада олтин медали учун кураш

2008 йилда Федерер жуфтлик баҳсларида Олимпиада чемпиони бўлди. Турнирда у Стэн Вавринка билан тандем ҳосил қилган ҳолда ўйнади. Финалда швейцарияликлар Швеция ҳамкорлиги - Томас Йоханссон ва Симон Аспелинни мағлуб этишга муваффақ бўлишди.


"Ролан Гаррос"даги ягона ғалаба

2009 йилда Федерер фаолиятидаги биринчи ва охирги "Ролан Гаррос" ғолиблигини қўлга киритди. Рожер финалда швециялик Робин Содерлингни мағлуб этганди.


"Уимблдон - 2009" финали. Роддикка қарши ўйин

Федерер кейинги "Улкан Тож" турнири - "Уимблдон" финалида америкалик Энди Роддик билан тўқнаш келди. Баҳс беш сет давом этди ва Рожер ҳал қилувчи сетнинг тай-брекида 16:14 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув тўрт соатдан ошиқроқ вақт давом этган.


2009 йилги US Open финали рекордли серияни якунлади

2009 йилда Федерер сўнгги йилларда биринчи марта US Open турнирида мағлуб бўлди. Финалда у аргентиналик Хуан Мартин дел Потрога имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа, Рожернинг ғалабали серияси 40 та ўйинни ташкил этди.


2017 йилги Аustralian Open финалида Надаль билан беш сетлик ўйин ўтказди

2017 йилги Аustralian Open финали унитилмас бўлди: Федерер ва Надалнинг беш сетлик ўйини (6:4, 3:6, 6:1, 3:6, 6:3) Рожернинг ғалабаси билан якунланди. 


2017 йилда "Лэйвер Кубоги"да Надаль билан дебют

Ўша йили Надаль ва Федерер биринчи марта бир-бирига қарши эмас, балки жуфтлик сифатида ўйнашди. Улар "Лэйвер Кубоги"да Европа жамоаси шарафини ҳимоя қилган ва жуфтлик баҳсида америкалик теннисчилар Сем Куэрри ва Жек Сокни мағлуб этишган.


Сўнгги йирик ғалаба: Аustralian Open - 2018

2018 йилда Федерер сўнгги бор "Катта Дубулға" турнирида ғалаба қозонди. Ўша финалда унинг рақиби хорватиялик Марин Чилич бўлиб, ўйин беш сет давом этган (6:2, 6:7, 6:3, 3:6, 6:1).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг