UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0 00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0

31 май 10:08
Янгиликлар

Теннис

Roland Garros. Бугун Истомин - Федерер баҳси. 8-тўқнашувда ким ғолиб бўлади? Тарихий учрашув олдидан ПРЕВЬЮ

Шу кунларда барча теннис мухлисларининг эътибори Франция пойтахти Париж шаҳрига қаратилган.

Кеча "Катта Дубулға" туркумига кирувчи мавсумнинг иккинчи мусобақаси асосий тўр баҳсларига старт берилди. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин саралаш баҳсларидан муваффақиятли ўтиб, 2018 йилдан бери илк бор ушбу турнирнинг асосий даврасига йўл олганди. 

Бугун у асосий тўрнинг биринчи даврасидаёқ теннис афсонаси Рожер Федерерга қарши кортга чиқади. Шу пайтгача Истомин ва Федерер ўзаро 7 бор тўқнаш келган ва ушбу баҳсларнинг барчасида швейцариялик теннисчининг қўли баланд келган. Илк марта теннисчилар 2006 йил Australian Open мусобқасининг биринчи босқичида учрашишган бўлса, 2019 йил айнан шу мусобақада ва яна илк даврада уларнинг йўллари ҳозиргача сўнгги бор кесишган. Бугунги бўлиб ўтадиган асосий тўрдаги учрашув икки теннисчининг фаолиятидаги ўзаро 8-ўйин бўлади.

Федерер охирги 10 учрашувида нечта ғалабага эришган?

Рожер Федерер ўтказган охирги 10 учрашувидан 6 тасида ғалаба қозонган. Жорий 2021 йилги мавсумда Федерер 3 бор кортга чиқди. 2020 йил бошида Australian Open турнирдан сўнг Рожер жароҳати туфайли фаолиятида катта танаффус қилди. Шундан сўнг, 2021 йилда Дохадаги турнирда мавсумдаги илк ўйинини ўтказди. Бугун "Ролан Гаррос" турнирида илк учрашувини ўтказадиган Рожер Федерер турнирнинг 8-ракеткаси бўлиб сараланган.

Истоминнинг охирги 10 ўйиндаги натижаси қандай?

Денис Истомин ҳам ўтказган охирги 10 учрашувидан 6 тасида ғалаба қозонган. Шулардан учтаси айнан "Ролан Гаррос"нинг саралаш баҳсларига тўғри келади. Саралаш баҳсларида Истомин аввалига Босния ва Герцоговина вакили Дамир Жумхурга қарши кортга чиқиб, рақибини 2/6,6/2, 6/1 ҳисобларида мағлуб этди. Иккинчи босқичда эса ҳиндистонлик Рамкумар Раманатхан билан тўқнаш келди ва 6/1, 6/2 ҳисобларидаги ғалабани тантана қилди. Саралашнинг финал босқичида Истомин жаҳон рейтингида 239-ўринда бораётган германиялик Тобиас Камкедан икки сетда 6/4, 7/6 ҳисобларида устун келди ва фаолиятида еттинчи бор "Ролан Гаррос"нинг асосий тўрида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. 

Маълумот учун, айни пайтда Денис жаҳон рейтингида 203, Рожер эса 8-поғонани эгаллаб турибди. Истоминда теннис афсонасини илк бор мағлуб этиш имконияти мавжуд. Федерер эса ушбу турнирда чемпионликка даъвогар эмаслигини таъкидлаб ўтди. Демак, бугун қизиқарли баҳс гувоҳига айланамиз деган умиддамиз. 

Денис Истомин - Рожер Федерер учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланиши белгилаб қўйилган. 

Olamsport.com сайти Денис Истоминга омад тилайди.


Хуршида Абдикулова тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

   
31 май 15:18:06
OLAMSPORT
Истомин 6 марта Роланд Гарроснинг 2-роундига чиққан ва айнан 2-роунд Дениснинг бу турнирдаги энг яхши натижаси.
   
31 май 15:17:06
OLAMSPORT
Фаолиятида илк бор асосий тўрда??? Бу бутунлай хато маълумотку...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг