UZ

Сўнгги янгиликлар

11:19Қозоғистонлик аралаш яккакураш устасининг UFC`даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 10:58Арне Слотнинг "Ливерпуль"да амалга оширадиган илк трансфери маълум 0 10:37Майк Тайсон - Жейк Пол жанги профессионал мақомда ўтказилади 0 10:1617 ёшли Мирра Андреевани 1/4 финалда тўхтатишди 0 09:55Расман. UFC россиялик икки таниқли яккакураш ўртасидаги жангни тасдиқлади + ПОСТЕР 0 09:34"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас 0 09:13Нурсултон Рўзибоев айни пайтда неча килограмм вазнга эга? 0 08:52Мадрид "Мастерс". Рублёв амалдаги чемпионни ўз ватандошлари кўз ўнгида таслим этди 0 08:31Таниқли UFC жангчисига ўзбек тўни совға қилинди + ФОТО 0 08:10Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"" 0 07:49Миллий курашимиз яна иккита комплекс спорт мусобақалари дастурига киритилди 0 07:28Америкалик таниқли боксчи Баҳодир Жалоловни "синдириш" ҳақида гапирди 0 07:07Рибакина қозоқча дербида иккиталик матчболдан чиқиб кетди 0 02:14ЕЧЛ. "Боруссия Д" ва ПСЖ иштирокидаги ярим финалнинг илк баҳсини ягона гол ҳал қилди 0 19:09Спорт вазири Ўзбекистонда қанча курашчи борлигини очиқлади 0

05 апр 19:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Россия ММА иттифоқи Фёдор Емельяненконинг кетишига муносабат билдирди

Россия ММА иттифоқи президенти Радмир Габдуллин Фёдор Емельяненко спорт федерацияси раҳбариятининг ҳаракатлари ва сиёсатига рози бўлмагани учун уни тарк этгани ҳақидаги маълумотга изоҳ берди.

"Фёдор Емельяненконинг Россия ММА иттифоқи кузатув кенгашидан кетиши биз учун йўқотиш бўлди. У ташкилотимиз раҳбари лавозимидан кетганидан сўнг кейинги тўрт йил давомида бу лавозимни эгаллаб келаётган эди. Фёдор Россия спорти учун қийин даврда, спортчиларимиз халқаро мусобақалардан четлаштирилган ва барчамиз ўзаро ёрдам ва бирликка муҳтож бўлган даврда Россия ММА иттифоқини тарк этишга қарор қилди.

Шунга қарамасдан, мен Фёдорнинг қарорини ҳурмат қиламан. У Россия ММАси ривожи учун катта ҳисса қўшди. У спортимиз тимсоли ва спорт йўлини энди бошлаётган кўплаб йигит-қизларга йўл-йўриқ кўрсатувчи шахс. Фёдор мен учун — кумирим, буюк спортчи, ҳақиқий афсона, у доим ёнингизда бўладиган ўртоқ — ҳозир ҳам у ўз йўлини танлаган. Биз унинг спортдаги фаолияти давом этишини кутиб қоламиз, шунингдек Fedor Team жамоасининг чиқишларини кузатамиз", - дейилади Габдуллиннинг спорт федерацияси расмий сайтида эълон қилинган баёнотида.

Россия ММА иттифоқи раҳбариятига билдирилган танқидларга келсак, Габдуллин федерация қатъий тарзда амалдаги қонунчилик доирасида ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг фармонига мувофиқ иш олиб боришини таъкидлади.

"Россия ММА иттифоқига келадиган бўлсак, шуни алоҳида таъкидлашни истардимки — биз барчамиз — спорт амалдорлари, спортчилар, ҳакамлар, мураббийлар, ҳудудий федерациялар РФ Президенти Владимир Путиннинг "Россия Федерациясининг 2030 йилгача бўлган даврда миллий ривожланиш мақсадлари тўғрисида"ги асосий фармонига мувофиқ ишлаймиз".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг