UZ

Сўнгги янгиликлар

10:1617 ёшли Мирра Андреевани 1/4 финалда тўхтатишди 0 09:55Расман. UFC россиялик икки таниқли яккакураш ўртасидаги жангни тасдиқлади + ПОСТЕР 0 09:34"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас 0 09:13Нурсултон Рўзибоев айни пайтда неча килограмм вазнга эга? 0 08:52Мадрид "Мастерс". Рублёв амалдаги чемпионни ўз ватандошлари кўз ўнгида таслим этди 0 08:31Таниқли UFC жангчисига ўзбек тўни совға қилинди + ФОТО 0 08:10Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"" 0 07:49Миллий курашимиз яна иккита комплекс спорт мусобақалари дастурига киритилди 0 07:28Америкалик таниқли боксчи Баҳодир Жалоловни "синдириш" ҳақида гапирди 0 07:07Рибакина қозоқча дербида иккиталик матчболдан чиқиб кетди 0 02:14ЕЧЛ. "Боруссия Д" ва ПСЖ иштирокидаги ярим финалнинг илк баҳсини ягона гол ҳал қилди 0 19:09Спорт вазири Ўзбекистонда қанча курашчи борлигини очиқлади 0 18:40Оливейра навбатдаги жангини UFC чемпионига қарши ўтказишни истайди 0 18:18Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи 0 17:55Арман Царукян мухлис билан уришгани учун қанча жарима тўлагани аниқ бўлди 0

12 июл 07:54
Янгиликлар

Шахмат

РОЗКда маҳалла аҳолиси иштирокида шахмат мусобақаси ташкил этилди

Теглар :  РОЗКШахмат
Пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари коллежида “Оила – маҳалла – таълим муассасаси ҳамкорлиги” Концепцияси доирасида шахмат мусобақаси ташкил этилди.

Мусобақа Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгаши депутати, айни вақтда Республика олимпия захиралари коллежи директори вазифасини бажариб келаётган Аброр Мамадалиев ташаббуси билан ташкил этилди.

Шахмат мусобақасида таълим муассасасига ёндош Лутфий, “Учтепа”, “Оқтепа”, шунингдек, Чилонзор туманининг турли маҳаллаларида истиқомат қилувчи 30 нафардан зиёд турли ёш тоифасига мансуб шахматсеварлар иштирок этишди.

Олимпия тизимида ўтказилган ва муросасиз кечган баҳслар якунига кўра, 1-ўринни Лутфий номли маҳалла фуқаролар йиғини фаоли Дилмурод Рихсиев эгаллади. У ҳал қилувчи баҳсда “Учтепа” МФЙ фаоли Асад Шокировга қарши дона сурди ҳамда якунда ғолибликни қўлга киритди. Кучли учликка “Дўмбиробод” маҳалласида истиқомат қилувчи шахмат ишқибози Баҳодир Содиқов якун ясаб берди.

Баҳслар якунида ғолиб ва совриндорлар, шунингдек фаол иштирок этган шахматсеварлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг