UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 1 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0

10 сен 16:10
Янгиликлар

Стол тенниси

Саида Маҳмудова: "Мураббийларнинг маошини ошириш керак!"

Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси Саида МАҲМУДОВА ЎзА мухбирига бу борада амалга оширилиши белгиланган вазифалар ҳақида гапириб берди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 4 сентябрь куни жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, халқаро мусобақаларга тайёргарликни кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида соҳага доир камчиликлар муҳокама этилиб, амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар белгиланди.

Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси Саида МАҲМУДОВА ЎзА мухбирига бу борада амалга оширилиши белгиланган вазифалар ҳақида гапириб берди.

– Мамлакатимизда стол тенниси ҳам кенг оммалашмоқда. Бугунги кунда стол тенниси билан шуғулланувчи ҳамюртларимиз сони 10 мингдан ошди. Стол тенниси бўйича жорий йилнинг ўзида бир қатор халқаро мусобақалар бўлиб ўтди. Жанубий Корея, Қатар, Ўмон, Болгария ва Чехияда ўтган халқаро мусобақаларда спортчиларимиз мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди, – деди С.Маҳмудова. – Жорий йилги мавсум Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган спорт турлари учун ўта масъулиятлидир. Шу кунларда стол теннисчиларимиз 2020 йил Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритиш, ушбу нуфузли мусобақа ҳамда бошқа турнирларда муносиб иштирок этиш учун қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Стол тенниси бўйича терма жамоамиз сафини кучли спортчилар билан тўлдириш мақсадида мамлакат миқёсида бир қатор мусобақалар ўтказилмоқда. Уларда саралаб олинган спортчиларни халқаро ўқув-машғулот йиғинларига юборяпмиз.

Ҳозирда терма жамоамиз аъзоларидан Қутбидилло Тешабоев, Регина Ким, Розалина Ҳожиева, Мақсуд Рустамов, Сўғдиёна Мадалиева каби ёш спортчилар халқаро мусобақаларда иштирок этиб, яхши натижаларга эришмоқда.

Олимпия ўйинларига йўлланма берадиган учта нуфузли мусобақа бор. Спортчиларимиз 15-22 сентябрь кунлари Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади, 2020 йилнинг 6-12 апрель кунлари эса Осиё саралаш чемпионати ва 28-31 май кунлари жаҳон саралаш чемпионатида Олимпия ўйинларининг йўлланмалари учун куч синашади.

Бугун спортни замонавий тиббиётсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Спортчиларнинг тикланиш жараёнини тезлаштириш, уларни допинг муаммосидан сақлаш ғоят муҳим масаладир. Айниқса, уларни йирик мусобақалар олдидан допингдан сақлаш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.



Шу сабабли ҳам давлатимиз раҳбари 4 сентябрь куни ўтказган йиғилишида спортчиларнинг тез тикланиб олиши учун фармакологик кўмак зарурлиги, лекин юртимизда спорт фармакологияси бўйича ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш, янги дори воситаларини яратиш юзасидан илмий изланишлар олиб борилмаётгани, соҳада малакали мутахассислар ҳам йўқлиги ва спортчиларнинг айримлари допинг бўлмаган қандай моддалардан фойдаланиш мумкинлиги ҳақида билмаслигини танқид қилди.

Дарҳақиқат, мазкур соҳада айрим федерацияларда етарлича муаммолар бор. Шу жумладан, бизнинг федерацияда ҳам. Бироқ терма жамоамиз шифокорлари ўзларида мавжуд бўлган муаммоларнинг ечимлари ҳақида доимо изланишда, шу сабабли ҳам спортчиларимиз допинг муаммоларига дуч келмаяпти.

Энг асосий муаммолардан бири Болалар ва ўсмирлар, Олимпия захиралари ва олий спорт маҳорати мактаблари мураббийларининг ойлик иш ҳақи камлигида. Ҳозирги кунда кўплаб мураббийлар юқоридаги муаммолар сабаб қўшимча бошқа ишлар билан машғул бўлмоқда. Бунинг натижасида иқтидорли спортчиларни тайёрлай олмаяпти. Агарда мураббийларнинг маоши оширилса, улар ўзларининг вазифаларини бор куч-ғайрати билан амалга оширади. Бу эса истеъдодли спортчиларни камол топтириш учун муҳим йўл ҳисобланади.

Стол теннисини аҳоли ўртасида янада оммалаштириш бўйича ҳам қатор тадбирларни йўлга қўйганмиз. Бундан уч-тўрт йил аввал мазкур спорт тури билан айрим вилоятларимизда шуғулланиш имкони йўқ эди. Сўнгги уч йил ичида мазкур муаммоларнинг ечимини топиш учун ҳар бир вилоят бўлинмаларимизда мутахассислар илмий-амалий семинарлар, таниқли спортчилар маҳорат сабоқлари ўтказди. Ўтган йили эса федерациямизнинг ҳудудий бўлинмалари жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб бера оладиган спорт инвентарлари билан таъминланди. Бунинг самарасида вилоятлардан спорт усталари ва халқаро спорт усталигига даъвогар янги истеъдод эгалари кашф этилди.

Стол теннисчиларимизнинг маҳоратини ошириб бориш мақсадида Молдова, Жанубий Корея, Латвия давлатлари билан меморандум имзоланган. Шунингдек, Хитой ва Беларусь каби стол тенниси ривожланган давлатларда спортчиларимиз ўқув-машғулот йиғинларини ўтказмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг