UZ

Сўнгги янгиликлар

18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0 14:27Том Аспиналл чемпионлик камаридан айрилиши мумкин 0 14:06"Манчестер Юнайтед" собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади 0 13:45ВАУУУ! IBAнинг янги қимматбаҳо самолётини кўрдингизми? + ФОТО 0 13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0

14 апр 18:06
Янгиликлар

Стол тенниси

Саида Маҳмудова стол тенниси федерацияси мутасаддилари ва мураббийлари билан онлайн конференция ўтказди

Ўзбекистон стол тенниси федерацияси мамлакатимизда коронавирус пандемияси сабаб ўз фаолиятини масофадан олиб бормоқда.

Жумладан, мамлакатимиз стол тенниси федерацияси раиси Саида Маҳмудова бугун федерация мутасаддилари ва ходимлари ҳамда вилоят мураббийлари билан видеоконференция орқали боғланди. Унда карантин қоидаларига қаттиқ риоя қилиш, карантин вақтида масофавий машғулотлар олиб бориш ва мураббий ҳамда спортчиларни соғлиқларини назорат қилиш каби масалалар кўрилди.

С.Маҳмудова суҳбат давомида ходимларнинг саломатлиги ва карантин вақтида кунни қандай ўтказаётганлиги, муаммо ва камчиликлар ҳақида сўради. Шунингдек, ҳар қандай ҳолатда ҳам ишни самарали олиб бориш ва карантин қоидаларини бузмаслик, спортчилар устидан доими назоратни таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди. Стол теннис бўйича терма жамоа мураббийлари ва шифокорларига спортчиларнинг уй шароитида олиб борилаётган машғулотларини кузатиб бориш ҳамда уларнинг саломатлиги ҳақида ҳисобот беришларини сўради.

Видеоконференцияда Тошкент шаҳар ва вилоят мураббийларининг олиб бораётган фаолиятлар ҳақида ҳисоботлар тингланди. Суҳбат якунида Саида Маҳмудова томонидан мамлакатимиз стол тенниси федерацияси барча аъзолари ўртасида мазкур спорт тури бўйича «Энг яхши видеоролик» челленжни ўтказиш таклифи берилди ва бу бир овоздан маъқулланди.

Ўзбекистон стол тенниси федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг