UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16Промоутер Жошуанинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 15:54Футболчиларимизнинг муваффақиятидан сўнг Париж Олимпиадасидаги лицензияларимиз сони қанчага етди? 0 15:31"Нокаутларга рухсат" - Тайсон ва Пол ўртасидаги жанг қоидалари маълум қилинди 0 15:10Роналдо "Крузейро"ни сотади 0 14:48Шон Портер Кроуфорд - Мадримов жанги учун тахминини айтди 0 14:25Мадрид. Арина Соболенко Коллинзнинг 15 та ўйинлик ғалабали серияcини тўхтатди 0 14:01Илия Топурия UFC 305 турнирида Алекс Волкановски билан жанг қилишдан бош тортди 0 13:40Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади 0 13:19Фрэнсис Нганну ўғли вафотидан кейин илк бор пост қолдирди 0 12:58Медведев Мадрид "Мастерс"да иродали ғалабага эришди 0 12:37Ислам Махачев BMF камари учун жанг қилмаслигининг сабабини айтди 0 12:16Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 11:55Самарқандда шинкиокушинкай каратэ бўйича Амир Темур Кубоги халқаро турнири бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:34Дастин Порьега Ислам Махачев билан жанг учун спаррингларда ким ёрдам бераётгани маълум бўлди + ФОТО 0 11:13Елена Рибакина Мадрид турнири 1/8 финалига чиқди 0

01 ноя 22:37
Янгиликлар

Енгил атлетика

“Samarkand Half Marathon” ғолиблари аниқланди

Бугун Самарқанд шаҳрида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган “Samarkand Half Marathon”ига старт берилди.

Бу йилги ярим марафон баҳслари Пандемия сабабли онлайн тарзда ташкил этилаётган бўлсада, Самарқанд шаҳрида мусобақанинг очилиш маросими ўтказилди.

Марафоннинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.Абдуҳакимов, Самарқанд вилоят ҳокими Э.Турдимов ва Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари А.Каримов иштирок этди.

Ушбу марафон ҳар йили маданият ва санъат объектларидаги мавжуд инклюзив муаммоларга жамоатчилик эътиборини қаратиш, шунингдек, мамлакатимизда соғлом турмуш тарзи ва спорт туризмини ривожлантириш масалалаларини ҳал қилишга ёрдам бериши билан аҳамиятлидир.

Маросимдан сўнг “Samarkand Half Marathon”нинг 21 километр масофасига югуриш учун старт берилди. Унда эркаклар ўртасида Тошкент вилояти вакили Андрей Петров биринчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтди. Қизлар баҳсида ўн минг метрга югуришда Ўзбекистон рекордчиси, сурхондарёлик Цитора Ҳамидова ғолиб бўлди.

“Марафонда 35 та давлатдан 3 мингга яқин спортчилар онлайн тарзда қатнашмоқда. Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ушбу марофонда иштирок этиш учун имконият яратилди. Бугунги марафон иштирокчиларининг барчаси қалбан Самарқандда эканлигига аминман. Дунёда юзага келган мураккаб эпидемиологик вазият туфайли 2020 йилги Samarkand Half Marathon дастури ушбу тадбирнинг спорт қисмини икки шаклда – Самарқандда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келган 42 нафар профессионал спортчилар учун 21 км масофага югуриш мусобақаси ва ҳамма учун виртуал югуриш мусобақасини ўтказишни назарда тутади. Самарқанд ярим марафони – нафақат шаҳарнинг ташриф қоғози, балки шаҳар билан танишиш учун энг яхши имкониятдир”, деб айтиб ўтди А.Абдуҳакимов ОАВга берган интервьюсида.

Мусобақанинг старти «Регистон» майдонидан бошланади, кейин спортчилар Самарқанднинг Бибихоним, Афросиёб, Ҳазрати Ҳизр, Хўжа Дониёр мақбараси, Улуғбек ва «Шоҳизинда» расадхоналари каби асосий диққатга сазовор жойлари ёнидан ўтишади.

Эркаклар ва аёллар ўртасида ҳар бир йўналишда энг яхши натижа кўрсатган 5 нафардан қатнашчи ташкилотчилар томонидан пул мукофотлари билан тақдирланади. Унга кўра:

1-ўрин – 12 миллион сўм;

2-ўрин – 10 миллион сўм;

3-ўрин – 8 миллион сўм;

4-ўрин – 6 миллион сўм;

5-ўрин – 5 миллион сўм.

Соат 11:30 да мусобақа ташкилотчилари ва кўнгиллилар қисқа масофага югуришди. Унда туризм қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ҳам қатнашди. Икки кундан буён Самарқандда бўлиб ўтаётган “Samarkand Half Marathon”и доирасидаги маданий тадбирлар бугун кечгача давом этади.

Шу билан бирга, бутун дунё бўйлаб иштирокчилар спортчилар билан бирга югуришади. Виртуал пойга формати яриммарафон иштирокчиларига жой ва масофани танлаш эркинлигини беради ва натижалар Strava иловасида қайд этилган маълумотларга мувофиқ қабул қилинади. Яриммарафон дастурига «Скандинавча юриш» бўйича мусобақалар қўшилди ва 12 ёшгача бўлган болалар эса алоҳида болалар югуриш мусобақасида югурадилар.

Югуриш мусобақасида 1 дан 16 ноябргача давом этади. Мусобақа натижаларига кўра, энг яхши югурадиган шаҳар ва энг яхши югурадиган клуб аниқланади. Иштирокчилари энг кўп километр масофани босиб ўтадиган Ўзбекистоннинг шаҳри «Ўзбекистоннинг югурувчи пойтахти» кубогини қўлга киритади. Энг яхши югурувчи клуб ҳам кубок билан тақдирланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг