UZ

Сўнгги янгиликлар

15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0 15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0 13:38Энди Маррей "Ролан Гаррос" учун рўйхатдан ўтди 0 13:13Ислам Махачев UFC 302 турнири постерига муносабат билдирди 0 12:45ЦСКА устози Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 0 12:14Илия Топурия пул ишлаш бўйича Роналду даражасига чиқиб олмоқчи 0 11:40Даниил Медведев Мадриддаги учрашувни охиригача етказа олмади 0 11:17Алекс Волкановски қачон қайтиши мумкинлигини айтди 0 10:41ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган 0 10:20Канело Де Ла Хойя ҳақида: "Агар у ёнимга келганида зарба бериб қолган бўлардим" 0 09:59Свёнтек - Mutua Madrid Open иккинчи финалчиси! 0 09:38UFC 302 турнирининг расмий постери тақдим этилди 0 09:17Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди 0

04 апр 09:49
Янгиликлар

Бошқалар, Болалар спорти

Спорт вазирининг навбатдаги ташриф манзили Қўҳна кент бўлди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов Самарқанд шаҳридаги бир қатор спорт таълим муассасаларида бўлди.

Дастлаб, ўрганиш ишлари Футбол академиясидан бошланди. Янгидан фойдаланишга топширилган муассасада 154 нафар ёшлар футбол билан мунтазам шуғулланмоқда. Мазкур академиянинг ёпиқ иншооти қурилиши билан танишилар экан,  қурувчи ташкилот вакилига лойиҳада  кўрсатилган ишларни сифатли бажариш юзасидан топшириқлар берилди.

Енгил атлетика ва теннисга ихтисослаштирилган спорт мактабининг замонавий биноси, ўйин майдонининг ҳолати ўрганиб чиқилди. Теннис мажмуасида жиҳозлаш ишларини якунига етказиш, бинони тез фурсатда фойдаланишга топшириш зарурлиги таъкидланди. 

Спорт вазири вилоят олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига қарашли мажмуада ҳам бўлди. Вилоят якка кураш спорт турларига ихтисослашган спорт мактабида спортнинг карате WКF тури бўйича ўтказилаётган мусобақани кузатиб борди. 

Шунингдек, 2-сон спорт мактаби фаолияти билан танишилди. Мазкур мактабда шуғулланаётган бадиий гимнастикачи Вилана Свадян билан учрашиб, спортчининг Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланганини яна бир бор эътироф этди ҳамда унга муваффақият тилади. 

Шунингдек, вазир томонидан профессионал спортчиларни тайёрлашда мураббийларнинг алоҳида ҳиссаси борлиги ва бу борада Самарқанд тажрибасини оммалаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг