UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0

11 окт 20:40
Янгиликлар

Футбол

Самвел Бабаян: “Ғалаба учун ҳаммага раҳмат”

Ўзбекистон ва Хитой учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этди.

“Бугун сифатли ўйин намойиш этдик. Режалаштирган ишларимизни амалга оширдик ва мақсадимизга эришдик. Мухлисларни табриклайман. Йигитларга раҳмат айтмоқчиман”, - дея сўз бошлади Бабаян.

- Иккинчи гол олдидан Шукуровни олдингизга чақириб нима дедингиз?

- Ўз кўрсатмаларимни бердим.

- Кўп ҳужумлардан мухлислар роҳат олишди...

- Тезкор ҳужумларимиз ўз самарасини берди. Буни албатта режалаштиргандик.

- Cурия билан ўйиндан сўнг Кримецнинг боши билан гол уришини айтгандингиз. Бу амалда исботини топди. Жепаровнинг бугунги ўйини ҳақида нималар дея оласиз?

- Бугун стандардларда қулай вазиятларга эга бўлдик. Афсуски, хар доим ҳам бундай имкониятлардан фойдалана олмаяпмиз. Ҳали, қиладиган ишларимиз бор.

Сервер бугун 120-ўйинини ўтказди. Бу рекорд. Уни ўсмирлик давридан биламан. У ҳақиқий профессионал. Унга миннатдорчилигимни билдирган ҳолда табриклаб қоламан.

- Ғалаба учун раҳмат. Биринчи бўлимда асосан ҳимояда ўйнаяпмиз. Кейинчалик олдинга бориш эвазига муваффақият қозонмоқдамиз. Кейинги ўйинларда ҳам шу тактикада ўйнамоқчимисиз?

- Ҳар бир ўйин учун алоҳида тактика танланади. Ўйинда тўпни назорат қилишга уриндик. Иккинчи бўлимда бўш зоналар пайдо бўлди. Ўз олдига юқори мақсад қўядиган жамоа ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам бирдек ўйнай олиши лозим. Асосийси, курашларда йигитлар ғалаба қозонишди.

- Хитой таркибидаги янги футболчилар ҳақида...

- Албатта, бошланғич таркибдаги футболчилар мен учун ҳам янгилик бўлди. Бироқ, футболчилар бошқа бўлгани билан мураббий ўша. Жамоанинг ўйин фалсафаси ўзгаргани йўқ.

- Хитой бош мураббийи истеъфо эълон қилди. Бунга муносабатингиз...

- У билан яхши танишман. Уни жуда ҳурмат қиламан. У барибир маҳаллий мутахассис. Федерация раҳбарияти барибир унга ишонишда давом этади, деб ўйлайман.

- Чап қанот футболчилари бугун фаол ҳаракат қилишди. Ўнг қанот ҳақида эса бундай дея олмаймиз...

- Тўртта ўйин ўтказдик. Бироқ, ҳеч қайсисида оптимал таркиб билан ўйнай олмадик. Шуни айтишим мумкинки, бугун ўнг қанотда Ҳошимов ёмон таассурот қолдирмади. Шунингдек, Марат ҳам яхши ҳаракат қилди.

Биринчи голдан сўнг иккита зарбамиз дарвоза устунига тегди. Хитойга қарши ўйнаш осон бўлгани йўқ. Уларнинг чемпионатига бир қаранг! Қандай юлдузлар тўп тепмоқдалар.

Эроннинг бугунги ўйини? Мен бор эътиборимни ўз ўйинларимга қаратганман.

Азиз Тўхтамуродов ёзиб олди


Рейтинг:    

Фикрлар

   
12 окт 13:17:34
Хуршид
жуда кийин
   
12 окт 10:07:30
КОНЪСУЛ
ЖЧ-2018 Осиё сралаши А гуруҳидаги 9-10 тур уйинлари жанглар ичра жанг бўларкан. 9 турда Хитой-Ўзбекистон, Корея-Эрон. 10-турда Ўзбекистон-Ж.Корея, Эрон-Сурия. Бу сафар ЖЧга йўлланма олиш ўз қўлимизда. Эрон ва Ж.Корея утган сафаргидек айёрлик қилолмиди.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг