UZ

Сўнгги янгиликлар

21:09Мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ ҳамда даъвогар Луис Нери тарозига чиқди 0 20:38"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими? 0 20:17Сауль Альварес гонорарининг катта миқдорини Ғазо аҳолисига хайрия қилади 0 19:5622 ёшли Свёнтек тўққизинчи WTA 1000 бош совринини қўлга киритди. Фақат икки теннисчида ундан кўпроқ титул бор 1 19:35Тўрт дзюдочимиздан уч нафари Goygol Cadet European Cup шоҳсупасига кўтарилди 0 19:14Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин 0 18:32Олимжон Назаров рақибини нокаутга учратди, Абдурасул Исмоилов жангида дуранг қайд этилди 0 18:11Канелонинг Мунгияга қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 17:50"Кальяри" ўз уйида 10 киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди 0 17:29Эркин курашчимиз Нодиржон Сафаров ММАда дебют қилди 0 17:08Мераб Двалишвили ўз жангини тасдиқлади. Сана ва манзил маълум 0 16:47Мадрид "Мастерс". Жуфтлик турнирида бош соврин соҳиблари маълум 0 16:26"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш 0 16:05Чироқчида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказиляпти + ФОТО 0 15:44Нокаутли ғалабалар бўйича UFC рекорчиси фаолиятини якунлади 1

13 июл 18:05
Янгиликлар

Бошқалар

Сайёрамизнинг 4 млрд аҳолисини ўзига ром этган спорт тури Ўзбекистонда ҳам оммалашади ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ушбу спорт тури дунёда оммавийлиги бўйича биргина футболга ён беради.

Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Михлиев, Халқаро крикет кенгашининг Осиё мамлакатларида крикетни ривожлантириш бўлими бошлиғи, олий тоифали халқаро эксперт, жаноб Иқбол Сикандер ҳамда шу ташкилот менежери Нитеша Котарий билан оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида қисқа мулоқот бўлиб ўтди.

Оммавийлиги жиҳатидан футболдан кейин иккинчи ўринда турувчи ва бугунги кунга келиб жаҳоннинг 4 миллиарддан ортиқ аҳолисининг севимли спорт турига айланган крикет мамлакатимизда ҳам оммалашиб бормоқда. Айни кунгача  крикет бўйича 15 та жамоа фаолият олиб бормоқда.

Шунингдек, турли соҳаларда меҳнат қилаётган чет эллик мутахассислардан иборат бўлган 2 та жамоа ҳам шаклланиб бўлган.

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган соҳа мутахасисларидан иборат гуруҳ аъзолари Ўзбекистонда крикет спорт турининг ривожланиш имкониятлари, омма ўртасида бу спортга бўлган қизиқишни ўрганишмоқда.

Сафар таассуротлари ҳамда крикетнинг мамлакатимизда ривожланиш жараёнлари ҳақидаги хулосалар халқаро кенгаш раҳбариятига тақдим этилгач, Ўзбекистон крикет федерациясининг халқаро ва Осиё крикет кенгаши аъзолигига қабул қилиниш масаласи кўриб чиқилади.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг