UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Футзал. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронга ютқазди 0 21:32Богдан Гусков топ рақибга қарши жанг олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 21:14U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди 0 19:25Де ла Хойя Хейнига: "Гарсия билан реванш бўлмайди" 0 19:02Футзал. Осиё Кубогида Ўзбекистонга ютқазган Вьетнам ўтиш ўйинида Қирғиз Республикасига ҳам мағлуб бўлди 0 18:41Арман Царукян дисквалификация қилиниши мумкин 0 18:20"Ролан Гаррос"нинг мукофот пули оширилмоқда 0 17:58Альдо бокс жангида иштирок этмоқчи 0 17:57ЎзДЖТСУда кураш бўйича халқаро илмий-амалий анжуман ташкил этилди 0 17:37ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди 0 17:16Францияда Олимпиада-2024 вақтида теракт тайёрлашда гумонланган ўсмир хибсга олинди 0 16:55Арман Царукяннинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди. У бу сафар ММАда жанг қилмайди 0 16:34Тошкентда мамлакат чемпионати давом этмоқда: соврин жамғармаси 75 минг АҚШ долларини ташкил этади 0 16:27Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди? 0 16:06Жозе Альдо Макгрегор - Чендлер жангида кимга мухлислик қилишини айтди 0

24 янв 09:10
Янгиликлар

Футбол

“Севинч” чемпионатни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади

Тошкент шаҳридаги “Ёшлик” спорт аренасида аёллар ўртасидаги мини футбол бўйича XIII Ўзбекистон чемпионати старт олди.

Ўзбекистон аёллар футболи ассосацияси томонидан ҳар йили январ-март ойларида аёллар ўртасида ушбу чемпионат мунтазам ўтказиб келинади. Футболнинг ушбу турида нафақат профессионал футбол клублари балки ҳаваскор жамоалар ҳам иштирок этади.

Бу йилги чемпионатда қуйидаги жамоалар иштирок этишмоқда:

  “Севинч” (Қарши)
  “Шўртан Lady” (Ғузор)
  “Пахтакор W” (Тошкент)
  “Юз робот” (Тошкент)
  “Қирқ қиз” (Нукус)
  “Аланга С” (Жиззах)
  “Бахмал” (Жиззах вил.)
  “Оққўрғон” (Тошкент вил.)
  “ТАТУ” (Тошкент)

Кўриб турганингиздек, бу йилги чемпионатда Андижоннинг “Андижанка” жамоаси иштирок этмаяпти. Шунингдек ҳар йили иштирок этиб келадиган, Бухор шаҳри жамоаси ҳам бу йилги чемпионатга ташриф буюрмади.

Кеча чемпионатнинг дастлабки босқичи, 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Фақат жиззах вилоятининг “Бахмал” жамоаси  учрашув ўтказмади. Ушбу жамоа бугун учрашувларга киришади.

Қуйидаги кечаги учрашувлар натижалари билан таништириб ўтамиз:

“Шўртан Lady” – “Пахтакор” 3:4

“ТАТУ” (Тошкент) – “Оққўрғон” (Тошкент вил.) 7:0

“Қирқ қиз” (Нукус) – “Аланга С” (Жиззах) 4:0

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг