UZ

Сўнгги янгиликлар

11:14Рим "Мастерс" турнирининг амалдаги чемпионини мағлуб этишди 0 10:53Жангга бир ой қолганда Тагир Уланбековнинг рақиби ўзгарди 0 10:32Нурсултон Рўзибоевнинг америкалик мураббийи мухлисларга мурожаат қилди 0 10:11Тимур Кападзе Олимпия ўйинларидаги шароитлар билан танишиш учун Парижга борди 0 09:50Жаҳон чемпионатига йўл оладиган терма жамоамиз таркиби маълум + ПОСТЕР 0 09:29Расман. UFC Парижда турнир ўтказади + ПОСТЕР 0 09:08Григор Димитров Рим "Мастерс"даги иштирокини якунлади 0 08:47"Реал" "Алавес"ни сочиб ташлади, Гюлер яна гол урди 0 08:26WBC Фьюри-Усик жанги учун махсус камарни тақдим этди + ФОТО 0 08:05UFC юлдузига Нурсултон Рўзибоев билан жанг қилиш таклифи берилгани маълум бўлди. Жавоб қандай бўлган? 0 07:44Рим "Мастерс". Табило Жоковичдан кейин Хачановни ҳам мусобақадан чиқариб юборди 0 07:23"Манчестер Сити" "Тоттенхэм" майдонида ғалаба қозониб, сўнгги тур олдидан пешқадамга айланди 0 07:02Осиё-Океания чемпионатининг иккинчи куни ҳам вакилларимиз учун муваффақиятли ўтди 0 19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0

13 сен 11:16
Янгиликлар

Оғир атлетика

Шаҳрулло Маҳмудовни табриклаймиз!

Бугун ўзбек оғир атлетикаси ривожи, унинг ғалабаларига улка ҳисса қўшиб келаётган тажрибали мутахассис Шаҳрулло Маҳмудов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Шаҳрулло Маҳмудов 1970 йил 13 сентябрь куни Бухоро вилоятида туғилган. Ҳаётини оғир атлетика спортига бахшида қилган мутахассис узоқ йиллар Ўзбекистон оғир атлетика федерациясида Бош котиб, 2013 йилдан эса федерация раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб бормоқда. Шаҳрулло Шарипович бир вақтнинг ўзида Осиё оғир атлетика федерацияси вице-президенти ҳамда Халқаро оғир атлетика федерациясининг Ижроия қўмитаси аъзоси ҳисобланади.

Таъкидлаш керакки, Шаҳрулло Маҳмудовнинг бошқарувида Ўзбекистонда бир қатор чемпион полвонлар етишиб чиқди. Ўзбек оғир атлетикаси дунёда ўз ўрнига эга бўлди. Мамлакатимиздан Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионлари, Осиё ўйинлари ғолиблари етишиб чиқди ва сўнгги йилларда ушбу спорт жуда катта ўсишга эришди. Фикримзни Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраевнинг Олимпиададаги олтин медаллари тасдиқлайди. Буларда Шаҳрулло Шариповичнинг хизматлари улкан.

Ўзбек оғир атлетикасининг ривож топишида кўрсатаётган хизматлари учун давлатимиз томонидан 2002 йил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони, 2016 йил “Меҳнат шуҳрати”, шу йили эса биринчи даражали "Соғлом авлод учун" орденлари билан тақдирланган.

Фурсатдан фойдаланиб, Шаҳрулло Маҳмудовни бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этиб, у кишига узоқ умр, сиҳат саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг