UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0 00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0

13 июн 18:23
Янгиликлар

Футбол

Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этади

Бу ҳақда Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Песков, шунингдек, эртага Москванинг “Лужники” стадионида бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 очилиш маросимида иштирок этадиган юқори мартабали меҳмонлар ҳақида ҳам айтиб ўтган.

Унга кўра, жаҳон чемпионатининг очилиш маросимига Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Боливия Президенти Эво Моралес, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков, Панама Президенти Хуан Карлос Варела, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Парагвай Президенти Орасио Картес, Руанда Президенти Пол Кагаме, шунингдек, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Ливан Бош вазири Саад Харири ва КХДР парламенти раиси Ким Ён Нам иштирок этиши маълум бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Фарғонада вилояти фаоллари иштирокида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Москвага сафар қилиши мумкинлигини ҳам айтиб ўтганди.

Маълумот учун, 14 июнь куни Тошкент вақти билан соат 20:00 да Жаҳон чемпионатининг очилиш учрашуви «Лужники» стадионида бўлиб ўтади ва унда Россия ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўзаро майдонга тушади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг