UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0 00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0

13 апр 18:53
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳридаги сув спорти мажмуасини бориб кўрди

Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳридаги сув спортига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар мактабида қурилган ёпиқ сузиш ҳавзасини бориб кўрди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тўғрисидиги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ, вилоятда сув спорти турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ташкил этилди.

Спорт масканидаги сузиш ва сувга сакраш машқлари учун 25х11 ҳамда 6х12,5 ўлчамдаги сузиш ҳавзалари, баландликдан сувга сакраш спорт тури учун алоҳида зал қурилган бўлиб, бу ҳовузнинг ҳажми 12х10 метр ва ёш спортчилар сувга сакраши учун уларга мослаб 1,3 ва 5 метр баландликда трамплинлар ўрнатилган. Бу ерда ҳам томошабинлар учун 250 ўриндиқ ўрнатилган. Бир кунда 250 кишини қабул қиладиган мажмуа барча жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, тиббиёт хоналари, тренажёр, ошхона ва бошқа хоналарда спортчилар мунтазам шуғулланиши мумкин. Бундан ташқари, сувни тозалаш, иситиш ускуналари ҳам ўрнатилган.

Айни пайтда бу ерда сузиш бўйича ташкил этилган 15 ўқув-машғулот гуруҳига 176 ёш жалб қилинган.

Президент ёпиқ сузиш ҳавзасининг ҳаво айланиш тизимини яхшилаш, шуғулланувчилар эркин ҳаракат қилиши учун шароит яратиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг