UZ

Сўнгги янгиликлар

10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0 00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 3

27 янв 18:21
Янгиликлар

Футбол

Шавкат Мирзиёев Осиё чемпиони бўлган футболчиларимизни табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида чемпион бўлган футболчиларимизни табриклади.

Хитой Халқ Республикасида бўлиб ўтган футбол бўйича
23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ғолиблари – Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоларига

Азиз фарзандларим!

Қадрли устоз ва мураббийлар!

Барчангизни футбол бўйича Ёшлар ўртасида бўлиб ўтган Осиё чемпионатининг финал ўйинида ғоят оғир ва ноқулай об-ҳаво шароитида том маънода матонат ва жасорат намунасини намоён этиб, ғолибликни қўлга киритганингиз билан ўз номимдан, кўпмиллатли халқимиз номидан самимий муборакбод этаман.
Сизлар қўлга киритган мислсиз бу ғалаба бутун халқимизга чексиз қувонч бағишлаб, Ўзбекистон ёшларининг қандай буюк ишларга қодир эканини яна бир бор кўрсатди. Бу улкан зафар, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимиздаги миллионлаб ёшларни мардлик ва матонат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга улкан ҳисса қўшади.
Эл-юртимиз сизлар каби мард ва жасур, фидойи ўғлонлари билан, юртимизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари билан фахрланади.
Барчангизни бағримга босиб, сизларга сиҳат-саломатлик, куч-ғайрат, жонажон Ўзбекистонимизнинг шон-шуҳратини дунёга тараннум этишда доимо ютуқ ва зафарлар ёр бўлишини тилайман.

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти



Рейтинг: +6   

Фикрлар

+1   
27 янв 18:24:59
Husniddin Mirzaliyev
Olg'a O'zbekiston!!!
   
30 янв 21:48:14
♥♥♥BOKS UZB♥♥♥
Yashavor UZB seni O'g'loningman seni SEVAMAN senga jonim fido
   
28 янв 12:59:30
Shahzod Xojayli
Omad yor bolsin bundan buyog'igayam olg'a ozbegim
   
28 янв 04:04:55
Mirzaev Abdusalom
ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ ГАЛАБА МУБОРАК ! БУ ХУДО ХОХЛАСА БОШЛАНИШИ.
   
27 янв 18:29:57
Ilhomjon Abdujalilov
ВАТАНИМИЗ, ФУТБОЛИМИЗ РИВОЖЛАНАВЕРСИН, ЮРТИМИЗ ТИНЧ ОСМОНИМИЗ МУСАФФО БЎЛСИН!!!!!!!!!!!!!!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг